UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  10 16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  12 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 16:00Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлар бошланди   3 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  1 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  16 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  4 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  9 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  18 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  6 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0

Футболдаги сўқирлик Янгиликлар

Футболдаги сўқирлик

Теглар :  Нефтчи
Футбол баҳори бошланишига оз қолди. Клубларимиз янги мавсумга тайёргарликни қизғин руҳда олиб боришмоқда.

Бир қатор мутахассислар Фарғонанинг "Нефтчи" клуби навбатдаги мавсумда Про-лигани "ёндириши" ҳақида гапиришяпти. Узун-қулоқ миш-мишларга кўра, ўз олдига катта мақсад қўйган жамоа катта пулларни сарфлашга шайланяпти. Албатта, ажойиб мухлислар, бой тарихга эга клубнинг юқори дивизионда ўйнаши яхши ва барчамиз учун қизиқ. Лекин, суньий равишда "ёндирилган" моторнинг қуввати қанчага етади? Юқоридан келаётган пуллар тўхташи билан тутаб-тутаб, ўчиб қолмайдими?

2 январь куни вилоят ҳокими Ҳайрулло Бозаров ташаббуси билан жамоанинг янги бош мураббийи таништирилди. "Нефтчи" Илҳом Мўминжоновни танлади (ушбу мураббий Бозоровнинг Намангандаги ҳокимлик даврида "Навбаҳор"да фаолият юритган эди). Ўйлашимча, фарғоналиклар мураббий танлашда адашишмади. Мўминжонов ҳамда клубнинг айни пайтдаги ҳолати бир-бирига жуда мутаносиб — ҳар иккови ўрнидан туриши, ўзига тикилган кўзларга алланималарни исботлаши керак.

Лекин, кейинги воқелар "Нефтчи" раҳбарияти ривожланиш учун хато (менимча) йўлни танлагани тўғрисида таассурот қолдирмоқда (менда). Дастлаб, ўтган мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган футболчилардан фақат 4 нафари ушлаб қолинди ва таркиб кучайтирилиши эълон қилинди. Кейинроқ клуб машғулотларида Суперлига клубларида тўп тепиб келган Шавкат Муллажонов, Тоҳир Шамситдинов, Акбар Тўрев, Аъзам Аълиев, Шерзод Каримов кўриниш берди. Яна бир қатор тажрибали ўйинчилар билан музокара ўтказилаётгани ва легионер олиб келиниши ҳақида эшитяпмиз. Узун-қулоқ гапларга қараганда, кўпни кўрган футболчиларга жуда катта (Суперлига даражасига нисбатан юқори) маош таклиф қилинмоқда.

Афсуски, тарих ривожланишнинг бу йўли не қадар хатолигини исботлашдан, футбол кишилари ўша хатоларни такрорлашдан чарчамайди. Балки, тепадан келаётган пуллар оқими ҳеч қачон тугамайди, деб ҳисоблашар. Аммо, таркибида жаҳон чемпиони, "Олтин тўп" ғолиби ўйнаган клуб инқироз ёқасига келиб қолиши учун неча йил кифоя қилди?

Ўзгаришлар фақат бир кишининг эътибори туфайли содир бўлаётгани уларнинг муваққат эканидан дарак эмасми? Пул ажратилса, тўғри мақсадда фойдаланиш, узоқни кўзлаш вақти келгандир? 

Ўйлаб кўринг, мавсум ўртасида клубнинг молиявий аҳволи ёмонлашиб қолса, Фарғонага пул учун келган футболчилар неча кун қолишади? Умуман улар Фарғона футболи учун нима бера олишади? Мавжуд маблағни 1 йиллик ўйинчиларга эмас, жамоага қоладиган инфраструктурани яхшилашга сарфлаш, академия ҳақида ўйлаб кўриш маъқул эмасми? Шонли тарихи бор клубнинг 1 ой олдин "Турон" билан учрашувга қандай автобусда келганини ёдимизда-ку.

Афсуски, бу муаммо фақат "Нефтчи"ники эмас, ўзбек футболиники. Барчамиз бугунги кун билан яшашга ўрганиб қолганмиз. На ўтмишдан хулоса чиқарамиз, на келажак учун режа тузамиз. "Насаф", "Бунёдкор" сингари яқин тарихнинг "бойваччалари" бугун фақат академия туфайли мавжудлигини сақлаб тургани ҳақида ўйламаймиз. Барча раҳбарлар бу ҳақда фикр юритиб, хулоса чиқарадиган вақт келди назаримизда.

Бразилия термасининг собиқ сардори Фалькао шундай деган эди: "Футболдаги энг жиддий сўқирлик — фақат тўпни кўриш". Сиз қандай фикрдасиз? Энди ҳам майдон ташқариси ҳақида ўйламаймизми?

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Муаллиф :
Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика