UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар. Таркиблар маълум  6 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  0 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  2 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  28 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  4 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  1 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5

Футболдаги фантастик ноаниқ зарбалар: Стерлингдан тортиб Кубагача Янгиликлар

Футболдаги фантастик ноаниқ зарбалар: Стерлингдан тортиб Кубагача

Бугун “даҳолар”ни бир ерга жамлаймиз.

Раҳим Стерлингнинг "Лион"га қарши чорак финалда кўрсатгани "Сити"га қимматга тушди - худди шу вазиятдан кейин "Лион" қарши ҳужумга ўтди ва Мусса Дембеле ўйинга "нуқта" қўйди. 

Албатта, Стерлингнинг "ҳунар"идан баттар ҳолатлар ҳам футбол тарихида учраган. Ана шундай фантастик ноаниқ зарбаларни тўплашга ҳаракат қилдик. Қуйида бирма-бир томоша қилинг.


Раҳим Стерлинг (“Манчестер Сити”), 2020 йил

Жезусдан ажойиб пас – Стерлингдан даҳшатли хато. Ҳа, “миллионлар ўйини”да бундай вазиятлар учраб туради, аммо энг ёмони, бу ҳолат жамоангга катта минус келтириши ва панд бериб қўйишидадир.


Якуб (Куба) Блашиковски ("Боруссия" Дортмунд), 2010 йил

Эҳтимол, сўнгги ўн йилликнинг энг унутилмас хатоларидан бири, гарчи бу Дортмунд учун муҳим бўлмаган вазият бўлса ҳам. Ўйиндан кейин Юрген Клопп уни қораламади, фақат бу яна рўй бермаслигига умид билдирди.


Крис Ивелумо (Шотландия терма жамоаси), 2008 йил

Футболчининг терма жамоадаги дебюти унчалик муваффақиятли чиқмади – у бир ярим метрдан дарвозани нишонга ололмади.

"Рафиқам 4-5 кундан кейин ўйиндаги ушбу лавҳани ўчиришимни талаб қилди. Вазиятни кўриб чиқдим. Буни амалга ошириш жуда қийин эди, лекин мен буни уддаладим", – дея жилмайиб қўйди Ивелумо.


Фредди Юнгберг ("Арсенал"), 2005 йил

Бўш дарвозага йўлланган яна бир зарба. Ҳатто афсонавий футболчилар ҳам буни ўз бошидан ўтказган – Фредди Юнгберг ҳам.


Диего Форлан ("Манчестер Юнайтед"), 2003 йил

Ўртоқлик учрашуви. Дарвозабон ва ҳимоячининг хатосидан сўнг, Уругвай терма жамоасининг бўлажак сардори бўш дарвозага йўл топа олмаган... Ажабланарлиси шундаки, Форлан "Юнайтед"да муваффақиятсизликка учраган.


Арнальдо Вера ("Либертад"), 2003 йил

Жанубий Америка футболи тарихидаги энг ақл бовар қилмайдиган хатолардан бири – албатта, ҳужумга қўшилган марказий ҳимоячи учун бу унчалик шармандали эмас (ва жамоа ғалаба қозонган), лекин барибир-да!

Якубу Айегбени (Нигерия терма жамоаси), 2010 йил

Айнан шу хато 2010 йилги Жаҳон чемпионатида кузатилган энг зўр воқеа эди. Кейинчалик нигерияликлар барибир ҳисобни тенглаштиришди, аммо ғалаба қозониш учун бу етарли эмас эди.


Эрик-Максим Шупо-Мотинг (ПСЖ), 2019 йил

Камерунликлардан қойилмақом хато (аниқроғи, тўсқинлик). У мана орадан бир йил ўтиб, ПСЖни Чемпионлар лигаси ярим финалига олиб чиқди.


Бонус. Фаҳад Ҳалфан (Қатар терма жамоаси), 2010 йил

Қатарлик футболчининг амалга оширган ишини таърифлашнинг ўзи қийин. Ушбу воқеа 2010 йилги Ёзги Осиё ўйинларининг 1/8 финалида Ўзбекистонга қарши учрашувда кузатилган.

Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика