UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  2 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  4 00:05Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  24 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  37 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  12 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5

Футболчимизни уругвайликлар яхшигина таниб олган ёхуд унга Европадан таклифлар бор. Ўзи нималар деди? Янгиликлар

Футболчимизни уругвайликлар яхшигина таниб олган ёхуд унга Европадан таклифлар бор. Ўзи нималар деди?

Жорий йилда Ўзбекистоннинг турли ёш тоифаларидаги терма жамоалари бир қатор халқаро учрашувларда майдонга тушди.

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Уругвайда ташкил этилган “Maldonado Cup” (U-20) турнирида қатнашди. Фарҳод Нишонов мураббийлигидаги U-19 терма жамоамиз эса Япония мезбонлик қилган "SBS Cup" мусобақасида иштирок этди. Шу икки турнирда Уругвай дарвозасини ишғол қилган 2004 йилда туғилган Нодирбек Абдураззоқовни суҳбатга чорлаш истаги туғилди.  Қаҳрамонимиз  

- Нодирбек сизни барча АГМК ва терма жамоадаги ўйинларингиз орқали танийди. Аслида қайси жамоа тарбияланувчисиз?

- Чирчиқ олимпия захиралар коллежида катта бўлганман. АГМК ўринбосарлар бош мураббийи Аъзам Шерғозиев қайсидир ўртоқлик учрашувида кўрган бўлсалар керак, улар мени жамоага чақирганлар.

- Миржалол Қосимов қўл остида асосий таркибда дебют қилдингиз. Футболимиз афсонаси ёшларга берадиган энг кўп маслаҳати қандай?

- Бош мураббий футбол ҳар доим биринчи ўринда бўлиши кераклигини таъкидлайди. 

- Кумирингиз ким? Жаҳон чемпионатида кимни кўпроқ кузатяпсиз?

- Месси. Худо хоҳласа, Аргентина чемпион сифатида ортига қайтади.

- Энди терма жамоага тўхталсак. Юқорида ҳам айтиб ўтдик. Уругвайга қарши икки ёш тоифасидаги терма жамоада майдонга чиқдингиз ва иккисига ҳам гол урдингиз. Уругвайликлар сизни яхшигина таниб олган бўлса керак..

- Ҳа, биринчи U-19 терма жамоаси билан "SBS" турнирида Уругвай дарвозасини ишғол қилиб ғалаба келтирдим. Уругвайда ўтган мусобақада ҳам мезбонларга тўп киритишни уддаладим. 

- Ўша онларни яна бир ёдга олиб кўрингчи...

- Биринчи навбатда яратилган имкониятлардан фойдаландик. Гол урганимда барча олқишлади. Учрашувдан олдин рақиб жамоанинг футболчиларини кузатдим. Ҳақиқатдан ҳам таркибида кучли ижрочилар бор. Уларнинг акаларига ҳам гол уришим керак, деб майдонга тушдим. 

ГОЛ УШБУ ҲАВОЛАДА

- Ҳаяжон Уругвай деган номдан бошландими ёки футболчиларининг кучлилигидан?

- Менимча, ҳамма билан ўйнаса бўлади. Биринчи ўринда барча ўзига ишониши керак. 

- Клуб ва терма жамоадаги ўйин амалиёти жараёни ўртасида қандай фарқ сезилди? 

- Терма жамоада кўп йиғинлар ташкиллаштирилди. Менда ўйин амалиёти кўп бўлди. Ҳозир айтганимдек ўзимга нисбатан ишонч ошишни бошлади. Турли даражадаги ва кучлари ҳар хил рақиблар билан тўқнашдик. Руҳий жиҳатдан бу кўп нарса беради. 

- Халқаро ўйинларни истаймизми ёки йўқ скаут, агентлар кузатади. Олдингизда қандай таклифлар бор?

- Таклифлар йўқ эмас. Худо хоҳласа тез орада янгиликлар бўлиб қолади. 

- Айнан қаердан чорловлар келди?

- Насиб қилса Европадан.


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика