UZ

Сўнгги янгиликлар

08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  6 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  10 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   9 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   0 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  388 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   1 23:24ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди  18 23:22"Манчестер Сити" — "Реал". Таркиблар маълум  29

Футболчимизни уругвайликлар яхшигина таниб олган ёхуд унга Европадан таклифлар бор. Ўзи нималар деди? Янгиликлар

Футболчимизни уругвайликлар яхшигина таниб олган ёхуд унга Европадан таклифлар бор. Ўзи нималар деди?

Жорий йилда Ўзбекистоннинг турли ёш тоифаларидаги терма жамоалари бир қатор халқаро учрашувларда майдонга тушди.

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Уругвайда ташкил этилган “Maldonado Cup” (U-20) турнирида қатнашди. Фарҳод Нишонов мураббийлигидаги U-19 терма жамоамиз эса Япония мезбонлик қилган "SBS Cup" мусобақасида иштирок этди. Шу икки турнирда Уругвай дарвозасини ишғол қилган 2004 йилда туғилган Нодирбек Абдураззоқовни суҳбатга чорлаш истаги туғилди.  Қаҳрамонимиз  

- Нодирбек сизни барча АГМК ва терма жамоадаги ўйинларингиз орқали танийди. Аслида қайси жамоа тарбияланувчисиз?

- Чирчиқ олимпия захиралар коллежида катта бўлганман. АГМК ўринбосарлар бош мураббийи Аъзам Шерғозиев қайсидир ўртоқлик учрашувида кўрган бўлсалар керак, улар мени жамоага чақирганлар.

- Миржалол Қосимов қўл остида асосий таркибда дебют қилдингиз. Футболимиз афсонаси ёшларга берадиган энг кўп маслаҳати қандай?

- Бош мураббий футбол ҳар доим биринчи ўринда бўлиши кераклигини таъкидлайди. 

- Кумирингиз ким? Жаҳон чемпионатида кимни кўпроқ кузатяпсиз?

- Месси. Худо хоҳласа, Аргентина чемпион сифатида ортига қайтади.

- Энди терма жамоага тўхталсак. Юқорида ҳам айтиб ўтдик. Уругвайга қарши икки ёш тоифасидаги терма жамоада майдонга чиқдингиз ва иккисига ҳам гол урдингиз. Уругвайликлар сизни яхшигина таниб олган бўлса керак..

- Ҳа, биринчи U-19 терма жамоаси билан "SBS" турнирида Уругвай дарвозасини ишғол қилиб ғалаба келтирдим. Уругвайда ўтган мусобақада ҳам мезбонларга тўп киритишни уддаладим. 

- Ўша онларни яна бир ёдга олиб кўрингчи...

- Биринчи навбатда яратилган имкониятлардан фойдаландик. Гол урганимда барча олқишлади. Учрашувдан олдин рақиб жамоанинг футболчиларини кузатдим. Ҳақиқатдан ҳам таркибида кучли ижрочилар бор. Уларнинг акаларига ҳам гол уришим керак, деб майдонга тушдим. 

ГОЛ УШБУ ҲАВОЛАДА

- Ҳаяжон Уругвай деган номдан бошландими ёки футболчиларининг кучлилигидан?

- Менимча, ҳамма билан ўйнаса бўлади. Биринчи ўринда барча ўзига ишониши керак. 

- Клуб ва терма жамоадаги ўйин амалиёти жараёни ўртасида қандай фарқ сезилди? 

- Терма жамоада кўп йиғинлар ташкиллаштирилди. Менда ўйин амалиёти кўп бўлди. Ҳозир айтганимдек ўзимга нисбатан ишонч ошишни бошлади. Турли даражадаги ва кучлари ҳар хил рақиблар билан тўқнашдик. Руҳий жиҳатдан бу кўп нарса беради. 

- Халқаро ўйинларни истаймизми ёки йўқ скаут, агентлар кузатади. Олдингизда қандай таклифлар бор?

- Таклифлар йўқ эмас. Худо хоҳласа тез орада янгиликлар бўлиб қолади. 

- Айнан қаердан чорловлар келди?

- Насиб қилса Европадан.


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика