UZ

Сўнгги янгиликлар

23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  14 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  1 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  1 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  14 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2

Футболчимизни уругвайликлар яхшигина таниб олган ёхуд унга Европадан таклифлар бор. Ўзи нималар деди? Янгиликлар

Футболчимизни уругвайликлар яхшигина таниб олган ёхуд унга Европадан таклифлар бор. Ўзи нималар деди?

Жорий йилда Ўзбекистоннинг турли ёш тоифаларидаги терма жамоалари бир қатор халқаро учрашувларда майдонга тушди.

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Уругвайда ташкил этилган “Maldonado Cup” (U-20) турнирида қатнашди. Фарҳод Нишонов мураббийлигидаги U-19 терма жамоамиз эса Япония мезбонлик қилган "SBS Cup" мусобақасида иштирок этди. Шу икки турнирда Уругвай дарвозасини ишғол қилган 2004 йилда туғилган Нодирбек Абдураззоқовни суҳбатга чорлаш истаги туғилди.  Қаҳрамонимиз  

- Нодирбек сизни барча АГМК ва терма жамоадаги ўйинларингиз орқали танийди. Аслида қайси жамоа тарбияланувчисиз?

- Чирчиқ олимпия захиралар коллежида катта бўлганман. АГМК ўринбосарлар бош мураббийи Аъзам Шерғозиев қайсидир ўртоқлик учрашувида кўрган бўлсалар керак, улар мени жамоага чақирганлар.

- Миржалол Қосимов қўл остида асосий таркибда дебют қилдингиз. Футболимиз афсонаси ёшларга берадиган энг кўп маслаҳати қандай?

- Бош мураббий футбол ҳар доим биринчи ўринда бўлиши кераклигини таъкидлайди. 

- Кумирингиз ким? Жаҳон чемпионатида кимни кўпроқ кузатяпсиз?

- Месси. Худо хоҳласа, Аргентина чемпион сифатида ортига қайтади.

- Энди терма жамоага тўхталсак. Юқорида ҳам айтиб ўтдик. Уругвайга қарши икки ёш тоифасидаги терма жамоада майдонга чиқдингиз ва иккисига ҳам гол урдингиз. Уругвайликлар сизни яхшигина таниб олган бўлса керак..

- Ҳа, биринчи U-19 терма жамоаси билан "SBS" турнирида Уругвай дарвозасини ишғол қилиб ғалаба келтирдим. Уругвайда ўтган мусобақада ҳам мезбонларга тўп киритишни уддаладим. 

- Ўша онларни яна бир ёдга олиб кўрингчи...

- Биринчи навбатда яратилган имкониятлардан фойдаландик. Гол урганимда барча олқишлади. Учрашувдан олдин рақиб жамоанинг футболчиларини кузатдим. Ҳақиқатдан ҳам таркибида кучли ижрочилар бор. Уларнинг акаларига ҳам гол уришим керак, деб майдонга тушдим. 

ГОЛ УШБУ ҲАВОЛАДА

- Ҳаяжон Уругвай деган номдан бошландими ёки футболчиларининг кучлилигидан?

- Менимча, ҳамма билан ўйнаса бўлади. Биринчи ўринда барча ўзига ишониши керак. 

- Клуб ва терма жамоадаги ўйин амалиёти жараёни ўртасида қандай фарқ сезилди? 

- Терма жамоада кўп йиғинлар ташкиллаштирилди. Менда ўйин амалиёти кўп бўлди. Ҳозир айтганимдек ўзимга нисбатан ишонч ошишни бошлади. Турли даражадаги ва кучлари ҳар хил рақиблар билан тўқнашдик. Руҳий жиҳатдан бу кўп нарса беради. 

- Халқаро ўйинларни истаймизми ёки йўқ скаут, агентлар кузатади. Олдингизда қандай таклифлар бор?

- Таклифлар йўқ эмас. Худо хоҳласа тез орада янгиликлар бўлиб қолади. 

- Айнан қаердан чорловлар келди?

- Насиб қилса Европадан.


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика