UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  10 16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  12 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 16:00Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлар бошланди   3 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  1 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  16 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  4 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  9 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  18 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  6 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0

“Ҳимоячилар қўлларини кесиб ташлашлари керакми?” Янгиликлар

“Ҳимоячилар қўлларини кесиб ташлашлари керакми?”

“Аталанта” бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини Италия А серияси 32-турида “Ювентус”га (2:2) қарши беллашувдан кейин учрашув ҳакамларнинг қарорларидан норози бўлди.

Мазкур беллашувда бош ҳакам  “Аталанта” дарвозасига икки марта пеналти белгилади.

“Нима қилиш керак, қўлни кесиб ташлаш керами? Рақиб тўпни узатаётганда қўлни олдинга қўйиб ҳимояланиш – энг тўғри йўл. Бунга ўхшаш ҳолатларда пеналти белгиланиши биринчи марта эмас. Бу каби вазиятлар мавсум давомида кўплаб ҳолатларда кузатилди. Бу ерда (Италияда) қонун қоидалар бошқаларникидан фарқ қилади. Бошқа давлатларда бу каби ҳолатлар учун пеналти белгиланмайди. Биз А серия лидерига қарши яхши ўйин кўрсата олдиик. Йигитларга ЕЧЛ баҳсларидаги каби масъулият билан ҳаракат қилишлари кераклигини айтдим. Чунки август ойида ЕЧЛда ҳам “Юве” сингари кучли жамоалар билан тўқнаш келамиз. 

Биз ўйин олдидан олдимизга қандай мақсад вазифа қўйилган бўлса, барчасини амалга оширдик. Йигитлардан мамнунман. Аммо ғалаба қозонолмаганлигимиздан хафаман. Биз сўнгги дақиқаларгача устунлик қилдик ва ғалабага эришиш учун барча ишни қилдик”, дея Гасперинининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia.

Италия А сериясида 32-турдан кейин “Ювентус” 76 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган бўлса, “Аталанта” 67 очко билан учинчи поғонада бормоқда.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика