UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  0 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  7 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  3 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  12 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0

“Футбол юлдузлари” китоби муаллифи Дилшод Исроилов вафот этди Янгиликлар

“Футбол юлдузлари” китоби муаллифи Дилшод Исроилов вафот этди

Бизнинг кўп йиллик қадрдонимиз, қалами ўткир журналист, севимли газетамиз «Тошкент оқшоми» Бош муҳаррири ўринбосари Дилшод Исроилов кеча бу фоний дунёни тарк этибди.

Унинг профессионал маҳорати ҳақида албатта, жамоадошлари сўз айтсалар маъқул. Чунки у бу газетада узоқ йиллар бўлим бошлиғи, Бош муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлаб, жамоат орасида ҳурмат ва эътибор топган эди.

Биз эса, унинг кўпгина улфатлари қаторида яна бир кичик давра қадрдонлари сифатида, унинг вафотидан ғамсиниб қолдик. Дилшод давраларда суҳбатлар тизгинини ушлаб тура олар, янги ва қизиқарли мавзулар билан суҳбатни бошқара олар, атрофдагиларнинг ёшлари ва касбларига қараб муомала ва муносабат қиларди. Ўзи жуда серқирра қизиқишлар соҳиби эди. Рубоб чалишни қотирар, мусиқий ва бадиий фильмлар тўплашга «касал» эди. Футбол оламининг билимдони, санъат олами кишиларининг чин дўсти эди. “Футбол юлдузлари” китоби муаллифи. Мамлакатимиз янги ва яқин тарихидан хабардор бўлган камсонли иқтидорлардан эди. Бу биз билганларимиз. Яна қалбида яширин қанча истеъдод ва интилишлари ҳам бўлган бўлиши керак.

Ахбор Имомхўжаев, Марат Асадуллаев, Ғуломжон Мусаев, Шоикром Исроилов сингари таниқли юртдошларимиз билан бир даврада улфатчилик килган дўстимиз Дилшод Исроилов хотираси дўстлари, улфатлари, ўртоқлари ва қадрдонлари қалбида абадий сақланади. Оллоҳим сафарингизни хайрли қилган бўлсин, дўстим!
Оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.


Муслимбек Йўлдошев
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, олий тоифали сухандон

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика