UZ

Сўнгги янгиликлар

16:00"Нефтчи" - "Сўғдиёна" ўйини нега қолдирилган? "Динамо" - "Навбаҳор" учрашуви нега қолдирилмаяпти?  4 15:31К-Лига 2. "Соннам" - "Чоннам Драгонс": Икром Алибоев ўйинни асосий таркибда бошлайди, Алиқулов — захирада (онлайн ҳисоб)  0 15:01ОАВ вакиллари диққатига! ФИФА Футзал ЖЧ-2024 учун аккредитация жараёни бошланди  1 14:09Петрович "Челси"нинг АҚШдаги йиғинига жамоа билан йўл олмади  1 13:42Месси МЛСнинг барча юлдузлари шоу учрашувида иштирок этмайди   1 12:46Константин Базелюк — "Локомотив" футболчиси!  5 12:27Расмий хабар: Ўзбекистонлик ҳимоячи легионерга айланди  2 12:17ОКМК легионер футболчи билан шартнома тузди  5 12:08"Металлург" таркибга легионер ҳужумчини қўшиб олди  2 11:48Евро-2024да порлаган Нико Уильямс ҳақида ҳикоя (Бекзод Толибов блоги)  2 11:19"Навбаҳор" Санжар Қувватов билан шартнома имзолади   10 10:45Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси «Навбаҳор»да  16 10:12«Манчестер Юнайтед» «Олтин тўп»га даъвогар футболчига умумий ҳисобда 450 миллион евро сарфламоқчи  9 09:38Ла лига тўпурари фаолиятини Мадрид жамоасида давом эттиради  4 09:09«Пахтакор» ҳимоячини «Қўқон-1912» жамоасига ижарага берди  1

Футбол вирусга қарши: клублар ва футболчилар ёрдам қўлини чўзяпти, Златан ҳатто коронавирусни курашга чақирди Янгиликлар

Футбол вирусга қарши: клублар ва футболчилар ёрдам қўлини чўзяпти, Златан ҳатто коронавирусни курашга чақирди

Ҳозирги пайтга келиб бутун дунёни ваҳима босган. Ҳамма коронавирус деган балога қарши курашиш билан банд.

Ушбу инфекцияга қарши футбол жамоатчилиги ҳам астойдил кураш олиб бормоқда. Жуда кўплаб юлдузлар катта миқдордаги суммани коронавирусга қарши ажратишяпти. Қуйидаги мақолада шулардан фақат энг асосийлари ҳақида сўз боради. 

- Италия собиқ Бош вазири ҳамда ўз пайтида "Милан" клубига хўжайинлик қилган Сильвио Берлускони Ломбардия аҳолиси соғлиги учун 10 миллион евро ажратишга қарор қилди. Ломбардия вилоятининг энг катта шаҳри Милан ҳисобланади. Бу пуллар 400 кишига мўлжалланган алоҳида терапия биноси қуриш учун сарфланади. 

- Италиядаги машҳур оилалардан бири Аньеллилар оиласи ҳам шунча миқдорда хайрия қилишни лозим топди. Бундан ташқари, Аньелли бошқарувидаги "Ювентус" вакиллари бир ярим миллиондан ортиқ пул йиғиб беришди. Ушбу пулларга шифокорлар учун арзон бўлмаган 150та респиратор харид қилинади. 


- Донецкнинг "Шахтёр" клуби президенти Ринат Ахметов ҳам вирусга қарши кураш учун 300 миллион гривен (тахминан 10 миллион евро) ажратишга қарор қилди. Бу пулларнинг бир қисмига аллақачон коронавирусни аниқлайдиган 20 мингта тест-аппарат харид қилинди. Шунингдек, яна 300 мингта аппарат сотиб олиш мўлжалланган. 

- "Коронавирус - менинг фикримча, бутун дунё биргаликда курашаётган дастлабки кулфат. Бу ўринда ҳар бир шахс Украинага ва украиналикларга қандай ёрдам бера олиши ҳақида қайғуриши лозим. Биз четда қараб турмаймиз: ёрдам бердик, беряпмиз ва берамиз ҳам. Ҳаммамиз бир бўлиб Украина қаршисида турган мана шундай хавфга кураша оламиз", - деди Ахметов. 

- Коронавирусга қарши курашишдан "Бавария" тўпурари Роберт Левандовски ҳам четда тургани йўқ. У турмуш ўртоғи Анна билан 1 миллион евро ажратди. "Биз ниҳоятда мураккаб вазиятда қолганмиз. Ҳозир ҳаммамиз битта жамоада ўйнаяпмиз. Келинглар, бу курашда ғолиб чиқамиз. Агар кимгадир ёрдам бериш қўлимиздан келса, бунга тайёрмиз. Тез орада ҳаммаси яхши бўлишига умид қиламан", - дейди польшалик ҳужумчи.


- "Бавария"нинг яна икки фтуболчиси - Жошуа Киммих билан Леон Горецка ҳам бундай ташаббусга жимгина қараб туришмади. Футболчилар биргаликда We Kick Corona дастурини ишлаб чиқишди. Бу дастурга исталган киши қўшилиши мумкин. Уларнинг идеясини кўпчилик қўллаб-қувватлади: шулар орасида Матс Хуммельс, Лерой Сане, Бенедикт Хёведес ва бошқалар бор. Немис футболчилари шу пайтгача 2 ярим миллион евродан ортиқ маблағ йиғиб қўйишди. Яна 2,5 миллионни Германия терма жамоаси аъзолари мураббийлар штаби билан биргаликда йиғиб беришади. 

- Миланнинг "Интер" клуби собиқ президенти Массимо Моратти компанияси Ломбардия аҳолиси соғлиғи учун 1 миллион евро хайрия қилди. 

- Машҳур швециялик футболчи Златан Ибрагимович ҳам енг шимариб ҳаракатга киришган. У Kick the Coronavirus  жамғармасини ташкил этиб, 100 минг евро ажратди. Бундан ташқари икки ҳафта ичида ушбу жамғарма 300 минг евро ишлаб топди. "Келинглар, ҳаммамиз биргаликда коронавирусни яхшилаб тепамиз ва бу ўйинни ютамиз. Ва унутманг: агар вирус Златанга келмаса, Златан вирус олдига боради", - деди Ибра ўз мурожаатида.

 


- Ўз ҳисобидан пул ажратиш бўйича яна бир нечта мисолларни келтирса бўлади. Лоренцо Инсинье - 100 минг евро, Садио Мане - 40 минг фунт, Каспер Шмейхель - 20 минг фунт. 

- Италиянинг СПАЛ клуби ҳужумчиси Андреа Петанья 30 минг евро ажратди ва қўшимчасига 170 минг евро йиғиб берди. Бу пуллар Миландаги касалхоналардан бирига йўналтирилади. "Торино" вакили Симоне Заза 10 минг евро берди ва яна 50 минг йиғди. "Ювентус" аъзоси Федерико Бернардески эса 50 минг евро хайрия қилди. 

- "Аталанта" мухлислари ўз ташабусслари билан 40 минг евро йиғиб Бергамодаги касалхонага етказишди. Дарвоқе бу Ломбардиядаги энг кўп азият чекаётган шаҳар ҳисобланади. 

- "Интер" ҳам вазиятни ўнглаш учун қўлдан келганча ёрдам кўрсатяпти. Миланликлар #TogheterAsATeam хэштеги билан кампания ташкил этиб, 500 минг евро йиғишди, жамоа мухлислари эса 100 минг евродан сал кўпроқ пул тўплашди. Бу пуллар Миландаги Луижи Сакко номидаги касалхонага хайрия қилиниб, қўшимчасига 300 мингта тиббий ниқоб сотиб олинди. 


- "Рома" жамоа бўлиб 200 минг евро хайрия қилди. Бундан ташқари клуб аъзолари 8 мингта тиббий қўлқоп, 2 минг шиша антисептик ҳамда 5та тест-аппарат харид қилишди. "Лацио" эса ўз мухлисларини қон топширишга чақирди. 

- Бундай оммавий тадбирлардан АПЛ ҳам жим тургани йўқ. Премьер-лиганинг барча клублари ўз ҳудудларида фаол кампаниялар ташкил этмоқда. Масалан, "Челси" клуб хўжайини Роман Абрамович қарори билан "Стэмфорд Бриж" яқинидаги меҳмонхонани Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширди. 

- "Манчестер Юнайтед" билан "Манчестер Сити" биргаликда #ACityUnited хэштиги орқали 100 минг фунт йиғди ва мухлисларни ҳам ушбу ташаббусга чорлашди.

 

- Португалиянинг "Спортинг" клуби президенти Фредерику Варандаш ўз ишини вақтинча йиғиштириб яна шифокорлик халатини кийди. Бу инсон асл соҳаси бўйича олий тоифали шифокор ҳисобланади. 

- Криштиану Роналду ўз Ватанидаги касалхоналардан бирига катта миқдорда пул ажратди, шу билан бирга 50 минг дона тиббий ниқоб олиб берди. Унинг агенти Жорже Мендеш эса Портудаги касалхонага 200 мингта тиббий халат совға қилди.

 

Хуллас, шунақа гаплар. Сиз азиз ўқувчиларга тавсиямиз шуки, доим саломатлик гигиенасига амал қилинг, бекорга кўчага чиқманг ва энг асосийси ваҳимага берилманг. Ҳали ҳаммаси яхши бўлиб кетади. 

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика