UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  0 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  4 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  0 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  3 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  7 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  8 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  5 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  7 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  14 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  35

"Футбол ретро талқинда" (96-сон) Янгиликлар

"Футбол ретро талқинда" (96-сон)

Ушбу рукнимиздан тарихга айланган, аммо ҳар бир футбол мухлисига завқ бағишлайдиган фотосуратлар жой олади.

Мақсадимиз — эски даврга оид суратларни футбол ихлосмандларига тақдим этиб, уларга таниш воқеаларни эслатиш ҳамда янги, қизиқарли воқеликлар, статистик кўрсаткичлар, фактлар билан бўлишиш.  

Аргентина терма жамоаси. 1998 йил.

Тезкорлиги учун "Рома" мухлислари томонидан "Pendolino" лақаби берилган ҳимоячи – Кафу (Бразилия). 1998 йил.

"Pendolino" – Италиянинг тезюрар поезди.

1998 йилги ЖЧ чорак финалида Германияни 3:0 ҳисобида таслим этиб, уйига қайтариб юборган Хорватия аъзолари Давор Шукер ва Звонимир Бобан.

1999 йилги тарихий трансферлардан бири: Тьерри Анри "Ювентус"ни "Арсенал"га алмаштирди. 

Франциялик ҳужумчи ҳозиргача Лондон клуби тарихидаги энг кучли футболчи ҳисобланади. Статистик рақамлар шарт эмас, "Эмирейтс" стадионида унинг шарафига ҳайкал ўрнатилгани барчасини англатиб турибди.

Англия терма жамоаси. 1996 йил.

Тик турганлар (чапдан ўнгга): Пол Инс, Дэвид Платт, Стив Макманаман, Дэвид Симен, Гарет Саутгейт, Алан Ширер

Ўтирганлар: Пол Гаскойн, Тедди Шерингем, Тони Адамс, Стюарт Пирс, Даррен Андертон

Жамоа ўз уйида ўтган Европа чемпионатида 3-ўринни қўлга киритган.

"Ювентус". 1991/1992 йилги мавсум.

2004 йилнинг октябридан 2007 йилнинг апрелигача бўлган вақт давомида умуман сариқ карточка олмаган, "Marca"нинг мухлислар орасида ўтказган сўровномасига кўра Испания тарихидаги энг кучли футболчи деб топилган Рауль Гонсалес.

Финалда "Бавария"ни мағлуб этиб, Европа Чемпионлар лигаси ғолибига айланган "Челси". 2012 йил.

Клаудио Браво ("Реал Сосьедад"). 2007 йил.

У клуб сафида жарима зарбасидан тўп киритишга ҳам улгурган. 

"Бавария" – "Вердер". Михаэль Баллак ва Мирослав Клозе ҳаводаги тўп учун курашда. 2004/05 йилги мавсум.

Клозе – жаҳон чемпионати 4 та медали (олтин, кумуш ва икки бронза)ни қўлга киритган ягона футболчи).

"Аякс"нинг янги ёш футблолчиси Марко ван Бастен. 1981/82 йилги мавсум. 

Марко 3 карра "Олтин тўп" эгаси. У биринчи совринини отасига берган, иккинчисини ўзида олиб қолган, учинчисини эса Сильвио Берлусконига совға қилган.

Қизиқарли сурат: "Тоттенхэм Хотспур" – "Манчестер Юнайтед". Уэльс термасининг ҳозирги етакчиси Гарет Бэйл ва олдинги лидери Райан Гиггз тўп учун кураш олиб бормоқда. 2007/08 йилги мавсум.

"Санкт-Паули" – "Майнц 05". Юрген Крамни, Златан Байрамович ва Юрген Клопп. 1999/2000 йилги мавсум.

Перу терма жамоаси футболчилари Херонимо Барбадильо, Сесар Куэто, Гильермо Ла Роса, Хулио Сесар Урибе, Хуан Карлос Облитас терма катта мураббийи Тимни диққат билан эшитишмоқда. 1982 йил.

1999/2000 йилги Чемпионлар лигаси. "Милан". 

Тик турганлар (чапдан ўнгга): Мальдини, Сержиньо, Айяла, Бирхофф, Аббьяти, Шевченко

Ўтирганлар: Хельвег, Леонардо, Гаттузо, Альбертини, Костакурта

Жамоа таркиби қанчалик кучли кўринмасин, ҳатто гуруҳдан чиқолмаган.

"Барселона" президенти Хосеп Луис Нуньес, бош мураббий Йохан Кройф ва янги келиб қўшилган ўйинчилар Георге Попеску, Мехо Кодро, Роберт Просинечки, Луиш Фигу ва Анхель Куэльяр. 1995/96 йилги мавсум.

Евро-2004. Ёш Криштиану Роналду Нидерландия дарвозасини ишғол қиолмоқда (2:1).

Италия А Сериясининг 1983/84 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси Зико ва чемпионат 1978/79 йилги мавсумининг энг яхши тўпурари Бруно Жордано "Удинезе" – "Лацио" учрашувида.

2000-йиллар бошларидаги энг урушқоқ ўйинчилар Рой Кин ва Женнаро Гаттузо тўқнашуви. 2005 йил.

Кадрмисан кадр.

Жарима зарбаси усталари – Роберто Карлос, Дэвид Бекхэм.

ЖЧ-1998 рамзий жамоаси.

1970-йилларнинг энг кучли футболчилари.

Ҳар доим ўз орзунгиз рўёбига ишонинг.

17 ёшли Пеп Гвардиола. 1988 йил.

Олдинги 10 та сон:

"Буюк сардор", "Бавария" афсоналари (86-сон)
Ака-ука Куманлар, классик қарама-қаршилик (87-сон)
Нидерландия-2005, битта кадрдаги икки афсона (88-сон)
ЖЧ-1994 либослари, ЧЛни ютган энг ёш мураббий (89-сон)
Жайдари болалар, А Сериянинг 90-йиллардаги посбонлари (90-сон)
Роналду эволюцияси, Карлес Пуйоль "орзулар жамоаси" (91-сон)
Қишлоқлик испан йигити, энг совриндор мураббийлар (92-сон)
Жаҳлдор "Олтин тўп" эгалари, ПСЖ рамзий термаси (93-сон)
2009 йилги "Бенфика", ЕВРО-2008 рамзий жамоаси (94-сон)

2011 йил рамзий жамоаси, "Пахтакор" стадиони (95-сон)

Ғоя муаллифи: Шерзод Нурматов

Муаллиф : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика