UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  16 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

"Футбол ретро талқинда" (100-сон) Янгиликлар

"Футбол ретро талқинда" (100-сон)

Ушбу рукнимиздан тарихга айланган, аммо ҳар бир футбол мухлисига завқ бағишлайдиган фотосуратлар жой олади.

Юбилей сонга атаб Instagram саҳифамизни ҳам йўлга қўйдик. 

Мозийга оид суратлар орқали ўзингизга таниш бўлган ёки янги, қизиқарли воқеликлар, статистик кўрсаткичлар, фактлар билан танишиб бориш имкониятига эгасиз. Бу учун @retrofutbol_ca саҳифасига обуна бўлишни унутманг.

Диего Марадона шарафига Диего исмини олган аргентиналик ҳужумчи Милито ("Реал Сарагоса"). 2005 йил.

Нигерия терма жамоаси. 2002 йил.

Тик турганлар: Тарибо Уэст, Ике Шорунму, Жозеф Йобо, Айзек Окоронкво, Жулиус Агахова, Ифеаньи Удезе

Ўтирганлар: Жей-Жей Окоча, Селестин Бабаяро, Жастис Кристофер, Жон Утака, Бартоломью Огбече

Ўша вақтда чемпионлик учун муросасиз кураш олиб борган жамоалар аъзолари – Тони Адамс ("Арсенал") vs. Райан Гиггз ("Манчестер Юнайтед"). 1999 йил.

Мураббий сифатида Германиянинг 7 карра чемпионига айланган Оттмар Хитцфельд футболчилик даврида (ГФР олимпия терма жамоаси). 1972 йил.

"Юве" тарихидаги иккинчи энг яхши тўпурар Жампьеро Бониперти (179 гол). 1957 йил. 

Маълумот ўрнида, Турин клубининг энг яхши тўпурари Алессандро Дель Пьеро (289 гол) ҳисобланади.

Аргентина, Испания ва Италия чемпиони, таянч ярим ҳимоячиси Фернандо Редондо ("Тенерифе") ва афсонавий Диего Марадона ("Севилья"). 1992 йил.

ЖЧ-2002 иштирокчилари Дэвид Коннолли ва Гари Брин. Ирландия термаси. 2001 йил.

Португалиянинг 1989 ва 1991 йилдаги энг яхши футболчиси, мамлакат тарихидаги энг кучли посбон – Витор Байя. 2000 йил.

ЕЧЛ ва УЕФА Кубоги ғолиби, Европа Суперкубоги соҳиби, "Питбуль" лақаби эгаси – Эдгар Давидс ("Милан"). 1996 йил.

Миллионлаб ишқибозлар кумирлари Хави Эрнандес ҳамда Давид Вилья. Испания миллий жамоаси. 2010 йил.

Маълумот учун, ушбу сурат Испаниянинг ЖЧ гуруҳ босқичи 3-тури доирасидаги Чилига қарши ўйинида олинган. Ўшанда испанияликлар 2:1 ҳисобида зафар қучишганди.

ЖЧ-1998. Англия – Колумбия 2:0. Майкл Оуэн Фарид Мондрагон дарвозаси олдида хавфли ҳолатни содир этмоқда, кузатувчи ролида ҳимоячи – Вильмер Кабрера.

Қарийб 52 йил бурун Мехико шаҳридаги "Ацтека" стадионида футбол бўйича тўққизинчи жаҳон чемпионати финал учрашуви бўлиб ўтган. Ҳал қилувчи баҳсда Бразилия терма жамоаси Италия билан беллашиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган ва 3 карра жаҳон чемпионига айланган.

Олифта йигитлар (чапдан ўнгга): Робер Пирес, Деннис Бергкамп, Патрик Виейра, Эдгар Давидс, Рушту Речбер, Роналдиньо, Патрик Клюйверт

Югославия терма жамоаси 1992 йилги Европа чемпионати учун махсус чиқарилган Panini наклейкалари альбомида.

Терма жамоа мусобақага 10 кун қолганида БМТ Хавфсизлик Кенгаши қарорига биноан турнирдан четлаштирилган. Унинг ўрнига Еврода қатнашган Дания эса сенсацион равишда ғолибликни қўлга киритган.

ЕЧЛ. ПСЖ – "Спартак" 4:1. Тўп учун курашда "Бухоро" собиқ ярим ҳимоячиси Муҳсин Муҳаммадиев ва Франциянинг 1993 йилдаги энг яхши ўйинчиси Давид Жинола. 1994 йил.

"Арсенал". 2005 йил. "Хайбери" билан хайрлашув мавсумида тушилган жамоавий сурат.

Тепа қатордагилар: Арсен Венгер (бош мураббий), Робин ван Перси, Лоран Этаме Майер, Йенс Леманн, Деннис Бергкамп, Сеск Фабрегас, Коло Туре, Пэт Райс (мураббий), Эшли Коул.

Пастки қатордагилар: Хосе Антонио Рейес, Фредрик Юнгберг, Жилберту Силва, Патрик Виейра, Тьерри Анри, Сол Кэмпбелл, Гаэль Клиши.

ЖЧ-1966. ХХ асрнинг энг яхши дарвозабони Лев Яшин болакайларга дастхат улашмоқда.

Рафаэль Бенитес "Ливерпуль" янги футболчилари Луис Гарсия ва Хаби Алонсони таништирмоқда. 2004 йил.

ЖЧ-1966. Ҳаваскор томонидан Англия – Португалия (2:1) тўқнашувида "Уэмбли" стадиони трибунасидан олинган фото.

ЖЧ-1978. Ҳимоячи Эрни Брандтс Италия терма жамоаси дарвозасига тўп киритиб, Нидерландияга ғалаба келтирмоқда (2:1).

ЕЧЛ. 2002/03 йилги мавсум. "Реал Мадрид" – "Манчестер Юнайтед" (3:1). Тўп учун курашаётган Клод Макелеле, Луиш Фигу ва Руд ван Нистелрой.

Франциялик тирик афсона Тьерри Анрининг ушбу ҳаракати асосида "Эмирейтс"да ҳайкал барпо қилинган.

Бир-бирини кўрарга кўзи йўқ футболчилар – "Ливерпуль" тимсоли Стивен Жеррард ва сенегаллик ўйинчи Эл Ҳожи Диуф ("Блэкберн Роверс").

Бразилияликлар Робиньо ва Роберто Карлос ёш Лео Мессини тўхтатиб қолишга уринишмоқда.

"Сеҳргар"нинг фаолияти – 825 та ўйин, 313 та гол

Бир куни "Челси"да

Ёш Лука Модрич Загребнинг "Динамо" клуби таркибида

Бонус. Юлдузли сурат. 

Аввалги 5 та сонда:

2011 йил рамзий жамоаси, Тарих яратувчилари, "Пахтакор" стадиони (95-сон)
"Pendolino", Испаниянинг энг кучли футболчиси, ЖЧ-1998 рамзий жамоаси (96-сон)
Испания термаси "олтин авлоди", ёш овчи, легендометр (97-сон)
"Сан-Сиро" ва унинг атрофи, "Ювентус"да 2 мавсум ўтказган Златан (98-сон)
2004 йилнинг энг  қиммат ўйинчилари, Маурисио Почеттино эволюцияси (99-сон)

Ғоя муаллифи: Шерзод Нурматов

Instagram'даги @retrofutbol_ca саҳифасига обуна бўлинг!

Муаллиф : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика