UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид" (онлайн ҳисоб)  2 00:00ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ (матнли трансляция)  31 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  3 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  10 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  18

Футбол орқали дунёни англашга интилаётган Бундеслиганинг ғалати мураббийи Янгиликлар

Футбол орқали дунёни англашга интилаётган Бундеслиганинг ғалати мураббийи

Кристиан Штрайх – Бундеслигадаги энг ғайриоддий ва унча машҳур бўлмаган мураббий.

Уни қуйидаги 3та сабабларга кўра олишингиз мумкин:

1. Садоқат. Штрайх "Фрайбург" клубида 1995 йилдан буён фаолият юритади: ёшлар жамоасини бошқарган, кейинроқ бош мураббий ассистенти бўлган. 2011 йилдан бери эса жамоа назоратини ўз қўлига олиб, футболчиларга устозлик қилмоқда;
2. Натижалар. 2011/12 йилги мавсумда клуб чемпионатдаги мақомини сақлаб қолди, келаси йил эса Европа Лигасига чиқишга муваффақ бўлди (5-ўринни эгаллади ва немис футболидаги энг яхши мураббий мукофотини қўлга киритди) ва Германия Кубоги ярим финалига чиқди.
3. Мослашиш қобилияти. Штрайх ёшларни тарбиялайди ва "Фрайбург" сўниб қолишига йўл қўймайди.

У ватанпарвар, кучли ва ҳурматга лойиқ инсон.

Энг муҳими — ҳаётдаги ўрни: Штрайх футбол орқали дунёни англамоқда ва буни жамоага ҳам ўргатмоқда

Штрайх учун футбол – катта фалсафадир: "Футбол – бу шунчаки футбол эмас. У одамлар орасидаги махсус алоқа. Мисол учун, болалар жамоасини олайлик: бир болакай Сенегалдан, бошқаси эса швейцариялик, аммо ҳаммаси 11-12 ёшда. Агар баҳсдан кейин улардан ким яхшироқ ўйнади деб сўрасангиз, сенегаллик бола: "швейцариялик" дейди, Швейцариядан келган ўйинчининг жавоби қуйидагича бўлишига шубҳа йўқ: "сенегаллик футболчи ҳимояда ажойиб ўйин кўрсатди". Бу яшаш учун сабаблардан бири десам, адашмайман.

Мен рюкзаким билан кўп саёҳат қилганман ва Марокаш, Ҳиндистон ва Индонезияда альпинистлик билан шуғулланганман. У ердаги пляжларда футбол ҳам ўйнаганман. Шундан сўнг, қаршимдаги берк эшиклар бирин-кетин очила бошлади. Биз у ердагилар билан нафақат биргаликда футбол ўйнадик, балки табассум қилиб, тил топиша олдик. Биз барчамиз тенг эдик".

Штрайхни Бундеслиганинг виждони деб аташади. Бу образни ўзи яратган. Матбуот анжуманида Штрайх Германиядаги қочоқлар ҳақида очиқ гапирган, инсон ҳуқуқлари тўғрисида фикр билдириб, немис клубларини ҳар қандай ирқчилик ва дискриминация каби иллатларга қарши тура олишга чақирган. Фрайбург газетаси "Badische Zeitung" у учун янги рукн очган: "Streich der Woche" [немис тилидан – "Штрайх ҳафтаси"]. Рукнда мураббийнинг турли мавзуга оид фикрлари чоп этиларди: стадиондаги аёллар, Рим Папаси ва немис грамматикаси кабилар.

Штрайх футболчиларнинг имижига умуман аҳамият бермайди — уларни фақат шуғуллантириш билан чегараланмай, ўйинчилар шахс сифатида шаклланишида уларга кўмаклашади. Айнан шунинг учун, "Фрайбург" кийиниш хонасида турли мавзудаги суҳбатлар ва сиётга боғлиқ ишлар муҳокамисини эшитиш одатий ҳолга айланган. Ҳужумчи Нильс Петерсен 2017 йилда таъкидлаб ўтган: "Биз нафақат жамоа таркибини, балки Дональд Трамп ва Реджеп Эрдоганга оид масалалар хусусида суҳбатлашамиз. Жамоамизда битта америкалик ва 2та туркиялик ўйинчи бор. Мураббий эса уларнинг фикрини билишга қизиқади. Балки устоз "AfD" бўйича [ўнг немис партияси] менинг фикримни билишни ҳам истаб қолар... Чунки ушбу партия энг кўп овоз тўплади.

Штрайх "Фрайбург" академиясида 13 йил ишлади ва муҳим усулни жорий этди: ҳар қандай чет эллик футболчи қабул қилиниши ва тизимга қўшилиши керак. Клубда 40та ходим ишлайди, улар ўйинчилар жамоага мослаша олиши борасида иш юритади. "Фрайбург" таркиби – халқаро аралашмадир: европаликлардан ташқари, кореялик, америкалик ва австралиялик ўйинчилар, иккинчи жамоада эса қозоғистонлик футболчи бор.

Штрайх академияда болаларга ўргатган учта асосий принцип ёрдамида иш олиб боради – жисмоний тайёргарлик, эътиборлилик ва ҳурмат. Ҳужумчи Винченцо Грифо тушунтиради: "Штрайх – ота тимсоли. "Фрайбург"да сиз эндигина 20 ёшга қадам қўйган бўлсангиз ҳам борингизни беришга тайёр туришингиз керак. Натижада ўзимизни худди рақиблардан 10 км кўпроқ югургандек ҳис қиламиз. Кейин эса Штрайх бурчакдан чиқиб келади ва сўрайди: "Винс, италиянлар Рождествони қандай нишонлайди?" Бу билан нима демоқчиман: у ўйинчиларда ҳам юрак борлигини унутиб қўймайди".

Штрайх экология ҳақида қайғуради ва ўйинчиларга сифатли гўшт сотиб олишларини маслаҳат беради. Энг эътиборли жиҳати, баҳсларга велосипедда боради

Штрайх ҳар бир уй ўйинлари вақтида ёки "Фрайбург"нинг машғулот базасига машинада эмас, велосипедда боради. Бунга қуйидагилар асосли сабаб бўла олади:
1) стадиондан 300 метр узоқликда яшайди;
2) соғлиғи ва экология учун қаттиқ қайғуради. У яшайдиган шаҳарни Германиянинг экологик пойтахти деб аташади. "Фрайбург" эса стадион томига ёритгичлар ўрнатган илк немис клуби саналади.

 

Штрайх тўғри овқатланиш ва табиат-атрофни муҳофаза қилиш борасида ўйинчиларга маслаҳат беради. Масалан, уларга сифатли гўштни қандай ажратиб олиш мумкинлигини ўргатади: "Биз доимо уларга яқин бўлган магазинлардан гўшт сотиб олишларини айтамиз. Футболчилар сифатли ва янги гўшт олишлари учун пуллари етади. Овқат учун пул топиш муаммо бўлмаслиги керак". Штрайх гўштни яхши ажрата олади. У болалигида отасининг гўшт дўконида ишлаган ва ўша ерда фаол ва инсонлар билан очиқ муомалали бўлишга ўрганган. 

Штрайх – немис тили ва тарих фанлари ўқитувчиси (яна 3та тил билади). У барчага бирдек тушунарли бўлиши учун Баден лаҳжасида сўзлайди

Штрайх Германиянинг жануби-ғарбида жойлашган Вайль-на-Рейне шаҳарчасида дунёга келган. У Баден лаҳжасида гапиради. Тил орқали кимлигини англайди ва бошқаларни тушунишга ҳаракат қилади: "Бу ўзини маркетинг қилиш воситаси эмас, балки тушуниш учун энг амалий ва тўғри йўл. Шу йўл билан сиз қаердан эканимни осонгина билиб оласиз. Қолаверса, ҳамма сўзларимни тушунишади".

Штрайх инглиз тилида гаплаша олади, француз ва испан тилларини ҳам билади. Бундан ташқари, саёҳат қилишни жуда ҳам яхши кўради: "Бошқа мамлакатларда бошқача бўлиб қоламан: кўрнишим, ҳидим, кулишим ва ҳаттоки йиғлашим ҳам ўзгача". У мактабни тамомлаганидан кейин немис тили, адабиёт ва тарихни ўрганди ва ўқитувчи димломига эга бўлди.

Штрайх кўп гапиришига қарамай, эътибор марказида бўлишни истамайди. "Фрайбург"даги беш йиллик фаолияти муносабати билан уюштирилган интервьюда саволларга жавоб беришни истамай, машғулотга кетиб қолганди: "Агар мураббийлик фаолиятимни якунласам, 8 ҳафтадан кейин одамлар "Штрайхни нима деб чақиришарди? Йоахим Штрайх?" дейди. Орадан 4 ой ўтиб эса: "Бир пайтлар "Фрайбург"нинг ғалати мураббийи бўларди. Машғулотларга велосипедда қатнар эди", — деб ёдга олишади холос.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика