UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" "Ал Райян" билан куч синашади  3 08:31"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилгача узайтиради  1 08:05Флик: "У сафга қайтса, албатта, хурсанд бўламан"  0 07:44"Лацио" ўз уйида "Кальяри"ни таслим этди. Меҳмонлар ўйинни 9 футболчи бўлиб якунлашига тўғри келди  0 07:21Неймарга иккита ўйин етарли бўлди  2 01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  2 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  8 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  9 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  7

Футбол майнавозчилик эмас Янгиликлар

Футбол майнавозчилик эмас

Футболчи ва мураббийлар олдидаги қарздорлик масаласи анча қизиқ нарса экан. Ичига кириб бораверганингиз сари ё кўнглингиз озади ёки қилинган ҳом ишлар (балки қасддан қилинган) кулгингизни келтиради.

Айтайлик, қайсидир футболчи, мураббий ёки ходим 2013 йилдан буён қарзини ололмайди. Ўша клуб раҳбари билан 4—5 йил давомида ишлаб юраверади ҳақини талаб қилмай. Бирданига клубга янги раҳбар келади-ю, у бир энлик шикоят хати билан ПФЛга югуриб келади, ҳақини талаб қилиб. Стоп! Нега ўз ҳақингни шунча вақт ўтиб энди талаб қиляпсан? Ёки эски раҳбар билан “бошқача” келишувинг бормиди, дейдиган одамнинг ўзи йўқ.

Ҳаммамиз учун машҳур клубда умуман ажойиб ишлар бўлган. Айтайлик, асосий дарвозабон 100 миллион кўтарма пули олган. Захира посбони эса 300 миллион. Нега?! Навқирон, ёш, етакчи футболчи 100 миллион олган. 35 ёшга чиққан футболчи эса 800 миллион! Нега?! Бу ишлар сизга ғалати кўринмаяптими? Мана шундай раҳбарлар қўли остида пуллар жуда расво ишлатилган. Унинг жарбини эса кейинги келганлар тортиб ўтирибди.

Насиб бўлса, энди бундай ишлар бўлмайди. Умид Аҳмаджонов топшириғига кўра, энди қарздорлик масаласи жиддий назорат қилинади. Яъни, ПФЛ вакили сифатида биз қарздор клубларнинг кейинги операцияларини “музлатиб қўямиз”. Эслаб кўринг, нега “Шўртан” 4 та учрашувни бош мураббийсиз ўтказди? Чунки клубнинг Асрор Алиқуловдан 2012 йилдан буён қолиб келаётган юз миллионлаб қарздорлиги бор. Ғузор клуби айбини бўйнига олди ва 15 августга қадар кафолат хати берди. Шу муддатга қадар “Шўртан” Алиқулов масаласини ҳал қилмаса, клуб Про-Лигадан четлаштирилиши мумкин. Ишлари “халта” бўлган клубларга жиддий туришнинг бошқа йўли йўқ.

То ҳамма ишлар тартибга тушади, шундан кейингина регламент асосий бўлади. Регламент ўзбек тилида чоп этилади (нега фақат рус тилида бўлиши керак), унинг тушунарсиз қисмлари тушунарли қилинади. Иш фақат ПФЛ эмас, бошқа ҳуқуқшунослар ёрдамида ҳам кўриб чиқилади.

18 июнь куни трансфер ойнаси расман очиқ деб эълон қилинган. Ҳозирча фақатгина Самарқанднинг “Динамо” клуби барча қарздорликларидан қутилди. Қолганлар эса қарздорлик масаласини ҳал қилмагунига қадар, ҳеч қандай операцияни амалга ошира олмайди. ПФЛ иш ФИФАгача етиб, у чувалашиб кетишини кутиб ўтирмоқчи эмас. Ҳамма иш шу ернинг ўзида ҳал бўлади. Қайсидир клуб мураббийни истеъфога чиқаряптими? Марҳамат! Футболчи керак эмасми, марҳамат, ПФЛ аралашмайди. Бироқ ўша кетаётганлар то ҳақини олмагунича, унинг ўрнига янгилар келмайди. Бу “Пахтакор”га ҳам, “Бунёдкор”га ҳам, хуллас, ҳаммага тегишли.

Режага кўра, 11 та клубнинг штат жадвали ПФЛ томонидан расман тасдиқланади. Хусусий клуб қанча ишчи олса, муаммоси ҳам, ютуғи ҳам ўзидан. Давлат корхоналари томонидан молиялаштириладиган клубларнинг штат жадвали эса тартибли бўлади. Кимда вице-президент бор, кимда бош менежер, кимда ижрочи директор. Бу нима дегани? Энди ҳаммада бир хил лавозим ва унинг эгаси бўлади. Ҳеч ким ўзича америка кашф қилмайди.

Ҳозирча шулар. Кейинги янгиликларни босқичма-босқич эълон қилиб бораверамиз. Йил охиригача кўтарма пули, пулни бошқа йўл билан топиш каби масалалар иложи борича йўқ қилинади. Механизм қайтадан шакллантирилади.

P.S. ФИФА даъво аризаларини икки йилгача бўлган муддатда қабул қилади. ПФЛ ҳам шу йўлдан юради.

Муаллиф :
Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика