UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  2 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  63 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  18 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

Футбол ҳакамлари академияси ташкил этилади Янгиликлар

Футбол ҳакамлари академияси ташкил этилади

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

"Ўзбекистонлик футбол ҳакамлари ҳар доим Осиё миқёсида юқори мавқега эга бўлиб келган. Жаҳон чемпионатларида ҳакамлик бўйича рекордлар, Осиё Кубокларининг ҳал қилувчи ўйинларини бошқариш, қитъа ва жаҳон миқёсида энг яхши ҳакамлик бўйича индивидуал совринларни қўлга киритиш каби ютуқларни эслаб ўтиш мумкин. Бугунги кунда ҳам ҳакамларимиз халқаро мусобақаларда мунтазам иштирок этиб келмоқда.

Бир неча авлод давомида шаклланган ҳакамлик мактабини янада мустаҳкамлаш, ёш ҳакамларга профессионал даражада билим ва кўникмалар бериш, ҳакамлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш орқали иш сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошида Ҳакамлар академияси ташкил этилмоқда.

Ушбу академияга халқаро тажриба асосида фаолият юритиб, футболчилик фаолиятини турли сабабларга кўра якунлаган, жисмонан етук, футбол бўйича етарли билимга эга ҳамда чет тилларини биладиган ёшлар жалб этилади.

Мамлакатимизнинг энг тажрибали реферилари, устоз-мураббийлари ва ФИФА инструкторлари ёш авлодни ҳар томонлама кучли, билимли ва профессионал мутахассис сифатида тайёрлашга хизмат қилади.

ЎФА расмий саҳифалари орқали яқин кунларда академия томонидан бошланадиган танлов ва ундаги талаблар ҳақида батафсил маълумот берилади", – дейилади хабарда.

ВИДЕО. Ўзбек ҳакамлигидаги икки хил стандартлар ҳақида катта интервью

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика