«Фулхэм» Мамаду Диарра билан мавсум сўнггигача шартнома тузди

Aziz Tukhtamuradov
27 мар 2014, 20:32
Ярим ҳимоячи Мамаду Диарра «Фулхэм» билан қисқа муддатли келишувга эришди, дея хабар бермоқда лодонликлар расмий сайти.

32 ёшли ярим химоячи ўтган мавсум лондонликлар билан шартномаси якунланганидан бери жамоасиз юрган эди.

Бу мавсум эса, асосан жароҳатини даволаш билан банд бўлган малилик футболчи "Фулхэм" сафида шуғулланиб юрган эди.

Янги келишувга кўра, футболчининг маоши ўтказган ўйинларига қараб белгиланади.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›