UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   3 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  3 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

АПЛ. Чемпион бўлиши тахмин қилинган "Ливерпуль" "ишни" дурангдан бошлади Янгиликлар

АПЛ. Чемпион бўлиши тахмин қилинган "Ливерпуль" "ишни" дурангдан бошлади

АПЛ 1-тур доирасидаги "Фулхэм" — "Ливерпуль" ўйини бўлиб ўтди.

"Фулхэм" – "Ливерпуль" 2:2
6 август, "Крэйвен Коттэж" ўйингоҳи
Голлар
: 1:0 – 32 Митрович, 1:1 – 64 Нуньес, 2:1 – 72, пенальти Митрович, 2:2 – 80 Салах.

"Фулхэм" – Родак, Тете, Рим, Адарабиойо, Робинсон, Кебано (Соломон, 66), Рид, Перейра (Кэрни, 89), Пальинья, Декордова-Рид (Даффи, 90), Митрович.

"Ливерпуль" – Алиссон, Александер-Арнолд, Матип, ван Дейк, Робертсон, Хендерсон, Тиаго Алькантара (Эллиотт, 51), Фабиньо (Милнер, 59), Фирмино (Нуньес, 51), Салах, Диас (Карвалью, 78).

Огоҳлантириш: Тете (17), Декордова-Рид (90).


Фулхэм

Александар Митрович - 32', Александар Митрович - 72'

Премьер-лига . 1-тур

06/08/2022, 16:30

2
:
2
Тугади

Ливерпуль

Дарвин Нуньес - 64', Мохамед Салах - 80'

Стадион: Craven Cottage, 25000 томошабин

Бош ҳакам: Andrew Madley

45'
90'
17'  Кенни Тете
32'  Александар Митрович
32'  Кенни Тете
66'  Неескенс Кебано (Манор Соломон)
72'  Александар Митрович
89'  Андреас Перейра (Том Кэрни)
90'  Бобби Рид
90'  Бобби Рид (Шейн Даффи)
51'  Тиаго Алькантара (Харви Эллиот)
51'  Роберто Фирмино (Дарвин Нуньес)
59'  Фабиньо (Джеймс Милнер)
64'  Дарвин Нуньес
78'  Луис Диас (Фабио Карвалью)
80'  Мохамед Салах
80'  Дарвин Нуньес


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


90+6-дақиқа. Бўлди, ҳакам финал ҳуштагини чалди ва "Ливерпуль" мавсумни дурангдан бошлади.  

90+4-дақиқа. Хендерсондан ажойиб зарба, лекин бу сафар ҳам мезбонларни дарвоза тўсини қутқариб қолмоқда. 

90+3-дақиқа. Митровичнинг оёғи томирлари тортиб қолмоқда. Нима деб ўйлайсиз, астойдил меҳнат қилган ҳужумчига чиндан ёрдам керакми ёки бу айёрликми?

90+1-дақиқа. Бугунги баҳснинг асосий қисмида кўрганимиз, "Ливерпуль" тўпни назорат қилмоқда. 

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

89-дақиқа. Ўзгариш! Андреас Перейра ўрнига Том Кэрни тушди.

88-дақиқа. "Ливерпуль"нинг мисрлик футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатдалиги қайд этилди. 

86-дақиқа. Трент тўп учун курашда Митровичга нисбатан фол ишлатди деб топилди.  

81-дақиқа. ГООООООЛ! Мохамед Салаҳ "Ливерпуль"ни қутқардими? Захирадан ўйинга қўшилган Дарвин Нуньес бу сафар голли узатмани амалга ошириб берди.

78-дақиқа. Ўзгариш! Луис Диаснинг ўрнига Фабио Карвалью жангга ташланди. 

75-дақиқа. "Ливерпуль" рақиб дарвозаси олдида, вазият яратишга уринмоқда.  

72-дақиқа. ГООООООЛ! Митровичнинг ўзи зарба берди ва Алиссонга имкон қолдирмади. "Фулхэм" яна ҳисобда олдинга чиқиб олди.

71-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ? Виржил ван Дейк Митровични жарима майдончасида йиқитди ва ҳакам нуқтага ишора қилди. 

69-дақиқа. "Ливерпуль" босимни кучайтирмоқда. Бурчак зарбалари, дарвоза томон зарбалар. "Фулхэм"га буёғига осон бўлмайдиган кўринади. 

Дарвин Нуньесда яна имконият, аммо ҳимоячилар ҳам яхши ҳаракат қилишди.  

66-дақиқа. Ўзгариш! Нескен Кебано учун ўйин тугади. Манор Соломон учрашувнинг қолган дақиқаларини майдонда ўтказади.

Бўлди, гол инобатга олинди - ҳисоб тенглашди. 

Барчаси жойидалигига ишонч ҳосил қилиш учун бироз кутиб туриш талаб қилинмоқда. 

64-дақиқа. ГООООООООЛ! Мохамед Салаҳдан узатма ва Дарвин Нуньес чиройли ҳаракат билан мувозанатни тиклади.  

62-дақиқа. Дарвин Нуньес яхши зарба йўллади, аммо дарвозабон ишончли ҳаракат қилди. 

59-дақиқа. Ўзгариш! Фабиньо ўрнини Жеймс Милнерга бўшатиб берди.

55-дақиқа. Мезбонлар қарши ҳужумда имкониятга эга бўлишганди, бироқ охирги узатма ўтмай қолди.

51-дақиқа. Ўзгариш! Фирмино ўрнига Дарвин Нуньес ўйинга қўшилди. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлимда "Фулхэм" номдор рақибга қарши муносиб ўйин кўрсатди ва ҳақли равишда ҳисобда олдинда бормоқда. 15 дақиқа дам оламиз.

45+1-дақиқа. "Ливерпуль"нинг навбатдаги уриниши омадсиз якунланди. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

42-дақиқа. Тўп назорати бўйича катта устунликка эга бўлсада, "Ливерпуль" ҳозирча ҳар ҳолда рақиб ҳимояси "қулфини оча олмаяпти".

39-дақиқа. Хавфли вазият! Луис Диаснинг яна бир зарбасидан кейин тўп дарвоза устунини ларзага "келтирворди", аммо бу сафар ҳам гол эмас. 

37-дақиқа. "Почти" гол! Трент қарама-қарши қанотдаги Робертсонга тўпни аниқ узатди, ўз навбатида Эндрью ҳам жарима майдончаси марказидаги шерикларини кўрди, аммо на Диас, на Фирмино дарвозани ишғол қила олишмади.   

35-дақиқа. "Ливерпуль" футболчиси марказда тўпни олдириб қўйди ва яна мезбонлар ҳужумга отилишди. Алиссоннинг ҳушёрлигигина хавфни бартараф бўлишига сабаб бўлди. 


33-дақиқа. ГОООООООЛ! Александар Митрович!!! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Александар Митрович ўткир бурчакда, ҳимоячи билан турганига қарамай, дарвозага йўллай олди, Алиссон ҳам жамоасини қутқармади. 

31-дақиқа. Алиссон дарвозаси олдида хавфли вазият, аммо Риднинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб қайтди. 

30-дақиқа. Ўттиз дақиқа ўтди, тўпга эгалик қилиш 30% - 70% "Ливерпуль" фойдасига, аммо зарбалар бўйича устунлик мезбонларда 3 - 1. 

28-дақиқа. "Ливерпуль" ҳам ўзининг биринчи бурчак зарбасини амалга оширди. Бироқ дарвозабон безовта қилинмади.

26-дақиқа. "Фулхэм" футболчиларига ҳакамнинг аксарият қарорлари ёқмаяпти ва эътирозлар деярли тинмаяпти. 

23-дақиқа. Мезбонлар стандарт вазиятга эга бўлишди. Кетма-кет зарбалар, лекин тўп дарвозагача етиб бормади. Бурчак зарбаси.

22-дақиқа. Узоқ давом этган ҳужумни мисрлик футболчи бош билан берган зарбаси билан якунлади, аммо тўп Марек Родак дарвозасидан анча юқоридан ўтиб кетди. 

20-дақиқа. Салаҳ орқароқдан жарима майдонига ёриб кирган Хендерсонни кўриб, тўпни ташлади, лекин тажрибали ярим ҳимоячи узатмага улгурмади.  

18-дақиқа. Клопп "бандаси" ўзига келди чоғи, меҳмонлар рақибни анча ўз дарвозасига яқин ҳудудда ҳимояланишга мажбур қиляпти.

17-дақиқа. Огоҳлантириш! Кенни Тете қўпол ҳаракати учун карточка ишлаб олди. 

15-дақиқа. "Ливерпуль"нинг амалда биринчи чинакам ҳужуми бир йўла гол билан якунланди. Луис Диаснинг айланма зарбаси зўр чиқди, аммо бироз аввал Робертсон ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани сабаб ҳисоб ўзгармади.  

Мегабайт билан муаммо йўқ, учрашувни жонли (видео) кўрардим деганлар учун қуйидаги ЛИНКни тақдим этамиз.

12-дақиқа. Лондонликлар ўтган вақт мобайнида анча тетик ўйин кўрсатишмоқда. Мезбонлар тўп учун курашда ҳам рақибга ортиқча имкон қолдиришмаяпти.  

10-дақиқа. "Ливерпуль" ҳозирча рақибидан кўра кўпроқ ҳимояланишга мажбурлиги қизиқ албатта.

8-дақиқа. Ҳужуми охиригача етиб бормаган бўлсада, "Фулхэм" вакиллари дарҳол прессинг уюштириб, рақибни ўз жарима майдончасига яқин жойда тўхташга мажбур қилишди.  

6-дақиқа. Ўйиндаги биринчи бурчак зарбасини мезбонлар амалга оширишди. Иш чинакамига хавфли вазиятгача етиб бормади.  

5-дақиқа. "Қизиллар" тўпни маълум вақт ўзларида ушлаб туриб, кейин ҳужумга тезда ўтишни ният қилишганди, бироқ узатма ўхшамади ва Марек Родак тўпни эгаллаб олди. 

3-дақиқа. "Фулхэм" яна ҳужумда, қанотдан узатмадан кейин хавфли вазият юзага келиши мумкин эди. Бироқ қўшимчасига ҳакам оффсайд бўлганини маълум қилди.   

2-дақиқа. "Ливерпуль"нинг ҳужуми бошланмасдан тугаб қолди.  

1-дақиқа. Александр Митрович ҳимоячиларнинг сусткашлигидан кейин тўпни эгаллаб, "тикка" дарвозага қараб борди ва зарба берди, лекин ноаниқ. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни "Ливерпуль" аъзолари бошлаб беришди. Демак, кеттик. 

Учрашув стартига ҳали бир неча дақиқа бор ва сиз, вақтни самарали ўтказиш учун "Ливерпуль" чемпион бўла оладими?" номли таҳлилий материални ўқиб чиқишингиз мумкин.

Клопп шогирдлари сафарда АПЛ дебютантига қарши кураш олиб боришади. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика