UZ

"Фрайбург"ни мураббийлик тажрибасига эга бўлмаган 38 ёшли собиқ футболчи бошқаради Янгиликлар

"Фрайбург"ни мураббийлик тажрибасига эга бўлмаган 38 ёшли собиқ футболчи бошқаради

Юлиан Шустер жорий мавсум якунида "Фрайбург" бош мураббийи лавозимини эгаллайди, дея хабар берди клуб матбуот хизмати.

Германия жамоаси 38 ёшли мутахассис учун у бошқарадиган биринчи жамоа бўлади.



Ярим ҳимоячи футболчилик фаолиятининг асосий қисмини "Фрайбург"да ўтказган. У клуб сафида 242 та ўйин ўтказиб, 21 та гол урган ва 32 та голга ассистентлик қилган.

"Фрайбург" Германия чемпионатининг 26-туридан кейин 33 очко билан 9-ўринда бормоқда. Ҳозир "оқ-қоралар"га 58 ёшли Кристиан Штрайх устозлик қиляпти. У бу лавозимни 2011 йилдан бери эгаллаб келмоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика