Франциянинг мағлубиятсиз ўйинлар серияси якунига етди

17 ноя 2018, 09:21
Жамоа мағлубиятга учради.

Франция терма жамоаси Миллатлар лигаси мусобақаси доирасида Нидерландияга 0:2 ҳисобида ютқазди. Шу тариқа Франция ўзининг 15 та ўйинга чўзилган мағлубиятсиз учрашувлар сериясига якун ясади. Жамоа 11 та учрашувда ғалаба қозониб, 4 та ўйинда дуранг қайд этганди.

Нидерландия эса 10 йил деганда биринчи марта французларни мағлуб этди. Жамоа сўнгги бор Францияни Евро-2008 мусобақаси доирасида мағлуб этганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sports.ru