Франция терма жамоаси жароҳат олган Погба ўрнига "Арсенал" ярим ҳимоячисини чақирди

2 сен 2019, 21:55
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Маттео Гендузи биринчи маротаба Франция терма жамоасига чақирилди.

20 ёшли ўйинчи "Манчестер Юнайтед" футболчиси Поль Погбанинг ўрнини эгаллайди. 

Франция термаси Евро-2020 саралаши доирасида Албания (7 сентябрь) ва Андоррага (10 сентябрь) қарши баҳс олиб боради.

Жорий мавсум Гендузи АПЛнинг 4 ўйинида қатнашди ва 1 та ассист қайд этди.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: twitter.com/equipedefrance

Сўнгги янгиликлар

Барча ›