UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  1 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  9 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  5 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  14 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1

Франция. Мавсум бошланишига 2 соат қолди (Превью) Янгиликлар

Франция. Мавсум бошланишига 2 соат қолди (Превью)

Теглар :  Лига 12019-2020
Франция чемпионатининг 2019/2020 йилги мавсуми яна 2 соатдан сўнг йўлга чиқади.

Ушбу чемпионат бошланиши умуман олганда нафақат Франция, балки топ-5 чемпионатлари орасида АПЛ билан бирга биринчилардан бўлиб старт олмоқда. 

Дастлабки ўйин "Монако" ва "Лион" каби икки кучли жамоа ўртасида бўлса, яна ҳам баҳс қизиқарли бўлиши турган гап. 

Ҳар доимгидек, бу мавсум ҳам катта эҳтимол билан ПСДЖ клуби пешқадамлик учун асосий давогар бўлса, унга рақобат қилгувчи клублар сони ошиши мумкин. Булар қаторига "Марсель", "Монако", "Лилль" ва "Лион" жамоаларини қўшиш лозим. 

Ўтган мавсум сўнгги ўринларни қайд этган "Кан" ва "Генгам" қуйи лигага тушиб кетди, уларнинг ўрнини "Метц" ва "Брест" жамоалари тўлдирди. "Дижон" клуби эса ўтиш ўйинида ғалаба қозониб, Лига 1да жон сақлаб қолди. 

Бугунги кун тартибидан фақат "Монако" - "Лион" ўртасидаги баҳс ўрин олган. Эртага 6 та, якшанба куни эса қолган 3 та ўйин ўтказилади. Турни якунлаб берувчи ўйин ПСЖ ва Ним баҳси бўлади. 


Лига 1. Янги мавсумнинг дастлабки ўйини (Превью)


1-тур ўйинлари

09.08.19, жума  

Монако — Лион (23:45)


10.08.19, шанба  

Марсель — Реймс (20:30)

Дижон — Сент-Этьен (23:00)

Ницца — Амьен (23:00)

Монпелье — Ренн (23:00)

Анже — Бордо (23:00)

Брест — Тулуза (23:00)


11.08.19, якшанба

Лилль — Нант (18:00)

Страсбург — Метц (20:00)

ПСЖ — Ним (00:00)


Ҳалқаро майдон

Бу йили УЕФА Чемпионлар лигасида Франция шарафини 3 клуб ҳимоя қилади: ПСЖ, "Лилль" ва "Лион". Европа лигасида эса "Сент-Этьен", "Ренн", "Страсбург" клубларининг ўйинига гувоҳ бўламиз. 


Статистика (Ўтган мавсум)

Энг йирик ғалаба: ПСЖ - "Генгам" 9:0 (19 январь 2019)

Энг йирик меҳмондаги ғалаба: "Кан" - "Сент-Этьен" 0:5 (16 март 2019)

Энг узун ғалабали серия: 14 ўйин, ПСЖ

Энг узун мағлубиятсиз серия: 20 ўйин, ПСЖ

Энг узун ғалабасиз серия: 12 ўйин, "Монако"

Кетма-кет мағлубиятлар серияси: 6 ўйин, "Генгам"

Энг томошабоп ўйин: "Марсель" - ПСЖ 0:2 64,696 томошабин (28 октябрь 2018)

Энг кам томошабин келган ўйин: "Монако" - "Анже" 0:1 5,502 томошабин (25 сентябрь 2018)

Ўртача ҳар бир учрашувга: 22,833 томошабин

Тўпурар: Килиан Мбаппе 33 та гол (ПСЖ)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика