

Бу 34 ёшли футболчи учун бу мавсумдаги 35-гол бўлди. Златан ушбу лигада ўз ҳамюртлари орасида иккинчи бўлиб бу натижага эришди. 1952/53 йилги мавсумда «Марсель» ҳужумчиси Гуннар Андерссон 35та тўп киритганди.
Бироқ Ибрагимовичда рекордни янгилаш имконияти бор. Мавсум охиригача ПСЖ «Бордо» ва «Нант» билан ўйнайди.



