UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  1 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  4 18:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 0:1 (матнли трансляция)  4 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  13 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  9 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  3 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1

Франция деярли B Лигага тушиб кетди, Хорватия ва Нидерландия — топ-гуруҳларнинг энг яхшилари. Миллатлар лигасида нима янгиликлар? Янгиликлар

Франция деярли B Лигага тушиб кетди, Хорватия ва Нидерландия — топ-гуруҳларнинг энг яхшилари. Миллатлар лигасида нима янгиликлар?

Миллатлар лигаси секин-аста якунланиб бормоқда — биринчи гуруҳларнинг сўнгги ўйинлари ўтказилди. У ерда нималар бўлди?

Дания Францияни B Лигага равона қилиши мумкин эди — бунга гуруҳда биринчи бўлган Хорватия ҳалақит берди


• Франция Миллатлар лигасининг топ-дивизионидан тушиб кетган Англиянинг йўлини такрорлаши мумкин эди. Сўнгги тур олдидан Дидье Дешам жамоаси Австриядан бир очко олдинда эди — тушиб кетишдан ўзини ҳимоялаш учун ғалаба қозонишлари керак эди.


Ҳаттоки ҳал қилувчи вазиятда ҳам барчаси ўхшамади — Франция меҳмонда Даниядан 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Биринчи таймдаёқ ушбу ҳисоб шакллантирилди: 34-дақиқада "Севилья"дан Каспер Дольберг (ушбу мавсум ҳали клубида гол урмаган), 39-дақиқада эса "Брюгге"дан Андреас Ольсен дарвозани аниқ нишонга олди.


Франция биринчи даврада ҳам Данияга ютқазганди — Карим Бенземанинг голига "Копенгаген" ҳужумчиси Андреас Корнелиус дубль билан жавоб қилган.



Мана Франциянинг муваффақиятсизлик хронологияси: Дания билан 1:2, Хорватия билан 1:1, Австрия билан 1:1, Хорватия билан 0:1, Австрия билан 2:0 ва Дания билан 0:2. Франциянинг "ўлим гуруҳи"га тушмаганини ҳисобга олсак, жуда заиф натижалар.


Атиги 5 очко, аммо шу ҳам A Лигада қолиш учун етди. Бу ерда хорватларга алоҳида раҳмат айтиб қўйиш керак.


• Бу гуруҳда нафақат тушиб кетишда, балки биринчи ўрин учун ҳам интрига борди. Хорватия барибир Австрия (3:1)га қарши муҳим ғалабани қўлга киритди. Голларга Никола Влашич, Марко Ливйя ва Деян Ловрен муаллифлик қилди. Якунда улар хорватларни нафақат "тўртлар финали"га олиб чиқишди, бундан ташқари B Лигага Ральф Рангник бошчилигидаги Австрияни юборган ҳолда, Францияга ҳам ёрдам бериб юборишди.


Якун: Хорватия — 13 очко, Дания — 12, Франция — 5, Австрия — 4.



Хорватияни 2023 йилнинг ёзида финалли ўйинлар кутмоқда: у ерда A гуруҳнинг 4 ғолиби ўйнайди. Бу жамоалардан бири мини-турнирга мезбонлик қилади. Ярим финаллар 14 ва 15 июнь, финал ва учинчи ўрин учун ўйин 18 июнда бўлиб ўтади.


Биз шунингдек ушбу мусобақанинг иккинчи жамоасини ҳам биламиз.


Нидерландлар Бельгияни мағлуб этишди


• Нидерландия ва Бельгия "қуруқ" ўйин ўтказишди: барчасини Виржил ван Дейкнинг 73-дақиқадаги аниқ зарбаси ҳал қилди.



Бу ўйин расмий равишда гуруҳдаги биринчи ўйин учун кураш ўйини эди, аммо Бельгия юқори ўрин учун меҳмонда уч тўп фарқи билан ютиши керак эди. Барчаси биринчи даврада Нидерландияга қарши 1:4 сабаб.


Луи ван Гал жамоаси катта эҳтимол билан ЖЧ-2022дан катта умидлар қилишмоқда. Бельгияга қарши иккита ғалаба — яхши натижа.


• Польша Уэльсдан 1:0 ҳисобида устун келди — Гарет Бэйл ва унинг жамоаси сўнгги турда гуруҳ аутсайдерлиги статусини тасдиқлашди. Полякларда ғалаба голини ҳужумчи Кароль Швидерски киритди, Левандовски бу сафар ассист билан чекланди.


Якун: Нидерландия — 16, Бельгия — 10, Польша — 7, Уэльс — 1.




Миллатлар лигасининг бошқа дивизионларида нима гаплар?


• C Лигаси: Қозоғистон кутилмаган ҳолда Озарбайжондан "тарсаки" эди — 0:3. Кўп нарсани 35-дақиқада "Зенит" ҳимоячиси Нурали Алипнинг четлаштирилиши ҳал қилди — барча уч тўп иккинчи таймда киритилди. Аммо, бу гуруҳдаги натижаларга таъсир қилмади: Қозоғистон биринчи ўрин билан чиқди, сўнгги турда Словакия билан 1:1 ўйнаган Беларусь ўтиш ўйинига йўл олади.


Якун: Қозоғистон — 12, Озарбайжон — 10, Словакия — 7, Беларусь — 3.




Туркия кутилмаган тарзда Фарер Ороллари (1:2)га мағлуб бўлди — балки мусобақа мотивацияси етмагандир. Терма жамоа муддатидан олдин B Лигага қайтди, шу сабаб сўнгги ўйинлардан маъно йўқ эди: бунга қадар Люксембург (3:3) билан қизиқарли ўйин ўтказишганди.



Люксембург параллель ўйинда Литва (1:0)ни мағлуб этди. Жадвал ҳайратга солади — Литва жуда ҳам пастга тушиб кетди.


Якун: Туркия — 13, Люксембург — 11, Фарер Ороллари — 8, Литва — 1.




• D Лига: бу ерда кутилмаган интрига. Юқорига чиқишга Латвия (12 очко эди) ва Молдова (10) даъвогарлик қилишди. Аммо, якуний турдан сўнг ўринларни алмашишмади: латвияликлар учун C Лигага чиқишга Андорра билан 1:1 етарли бўлди, Молдова эса Лихтенштейнни 2:0 ҳисобида таслим этди.


Якун: Латвия — 13, Молдова — 13, Андорра — 8, Лихтенштейн — 0. Латвия Молдова билан ўзаро ўйин сабаб юқорироқдан ўрин эгаллади: 4:2 ғалаба ва 1:2 ҳисобидаги мағлубият.



Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика