Франция чемпионатининг декабрь ойидаги энг яхши ўйинчиси маълум
22 янв 11:48
Янгиликлар


Франция чемпионатининг декабрь ойидаги энг яхши ўйинчиси маълум
"Лилль" ярим ҳимоячиси Юсуф Язижи Франция чемпионатининг декабрь ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.
24 ёшли туркиялик футболчига сўровнома иштирокчиларининг 55%и овоз беришди.
Язижи декабрда Лига 1 доирасидаги 5та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.
Иккинчи ўринни "Лион" форварди Тино Кадевере, учинчи ўринни эса унинг жамоадоши Карл Токо-Экамби эгаллади. Улар мос равишда 33 ва 12 фоиз овоз олишди.
Ўхшаш янгиликлар
16:28
Карикатура: Бензема Мадрид дербисида "Реал"нинг очко олишини таъминлади, "Барса" эса бундан хурсанд 7

Фикрлар