Франция чемпионати. “ПСЖ” сафарда “Ницца”га мағлуб бўлди

Aslanov Jasurbek
1 май 2017, 02:08
Франция чемпионатининг 35-турида “ПСЖ” сафарда “Ницца”га мағлуб бўлди ва чемпионлик учун имкониятларини кескин пасайтирди.

Учрашувнинг 26-дақиқасида Марио Балотелли ҳисобни очди. 48-дақиқада Рикарде Перейра иккинчи бор Трапп дарвозасини аниқ нишонга олди. 64-дақиқада Маркиньос меҳмонларга умид баҳш этувчи голни киритди. Ўйиннинг сўнгга дақиқалари анча асабий кечди. Бош ҳакам бир дақиқа ичида парижликларнинг икки нафар футболчиси Мотта ва Ди Марияни майдондан четлатди. Ўйиннинг сўнгги сонияларида эса Донис учинчи бор “ПСЖ” дарвозасини ишғол этиб, ўйинга якуний нуқтани қўйди -3:1.


Франция чемпионати.

35- тур

Ницца – ПСЖ 3:1 (1:0, 2:1)

Голлар: 1:0 – 26 Балотелли, 2:0 – 48 Рикарду Перейра, 2:1 – 64 Маркиньос, 3:1 – 90 Донис.

Ницца – Кардиналь, Данте, Бесс, Далберт, Рикарду Перейра, Бельханда, Козьелло (Оббади, 84), Эссерик (Донис, 75), Сери, Суке, Балотелли (Ле Биан, 78).

ПСЖ –Трапп, Тиаго Силва, Максвелл (Менье, 46), Орье (Рабьо, 65), Маркиньос, Матюиди, Мотта, Ди Мария, Верратти, Дракслер (Лукас Моура, 78), Кавани.

Огоҳлантиришлар: Далберт (21), Сери (41), Менье (52), Дракслер (59), Кавани (59).

Четлатишлар: Мотта (90), Ди Мария (90).


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›