

"Ғалаба осонлик билан қўлга киритилмади. Баҳснинг илк 15-20 дақиқасида қийин бўлди, кейин йигитлар ўз ўйинини топишди ва ҳаммаси жойига тушиб кетди.
Навбатдаги ўйин Японияга қарши кечади. Баҳс қийин бўлиши аниқ. Улар Уммонни 1:0 ҳисобида ютгани қарамай, Осиё Кубогининг энг кучли терма жамоаларидан бири бўлиб қолаверади. Ушбу ўйинда мураббийлар кўрсатмаси бўйича ҳаракат қиламиз.
Жароҳатимга келадиган бўлсак, ундан тўлиқ қутилдим. "Жубило Ивата" билан шартномам якунлангани йўқ, турнир ўз ниҳоясига етиши билан клубим сафига қўшиламан" - дейди Фозил Мусаев.



