Олий лиганинг 5-турида "Олмалиқ" ўз уйида "Насаф"ни қабул қилиб 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
2009 йилда Виктор Кумиков "Насаф" бош мураббийи сифатида ишларди. Ўшанда Рўзиқул Бердиев унинг ёрдамчиларидан бири эди. Кеча устоз ва шогирд ўртасидаги баҳсда Кумиков бошчилигидаги "Олмалиқ" ғолиб бўлди.