UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  0 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  2 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  3 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  2 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  3 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  19 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  12 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  4 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  29 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0

Фотофакт. Бухоро спорт мажмуаси майдони аянчли аҳволда Янгиликлар

Фотофакт. Бухоро спорт мажмуаси майдони аянчли аҳволда

ПФЛ бундан хавотирда.

ЎзПФЛ Бухоро спорт мажмуаси майдони юзасидан ўз хавотирини билдириб ўтди.

"2023 йилги мавсумни Суперлигада ўтказадиган "Бухоро" футбол клуби қишки трансфер ойнаси якунига 19 кун вақт қолган бўлса-да, ўз сметасини келишиш масаласида ЎФА билан алоқага чиққани йўқ. Бунинг ўрнига "Бухоро" қатор янги футболчилар билан шартнома имзолади ва Анталияга жўнаб кетди. 

Лига мутахассислари 26 январь куни "Бухоро спорт мажмуаси" ҳамда клуб қароргоҳини ўрганди. Катта мажмуа ўз фаолиятини давом эттириши кўплаб бухоролик спорт мухлисларини хурсанд қилган бўлса-да, футбол нуқтаи назаридан бу ерда майдон масаласига профессионал ёндашув мавжуд эмас. Республика бўйлаб совуқ ҳаво ҳарорати ҳукм сураётганидан келиб чиқиб, қатор футбол клублари ўз майдони майсаси устини махсус қоплама билан ўраб чиқишга улгурган. Аммо қайта фойдаланишга топширилганига бир йил ҳам тўлмаган Бухоро спорт мажмуасида бу иш пайсалга солинган. Оқибатда яна ўн йиллар хизмат қилиши лозим бўлган майдон майсаси ҳолатида салбий томонга ўзгариш мавжуд. 



Лига ўтган йилнинг 30 октябрь санасида Ўзбекистон Кубогининг финал учрашувини айнан Бухоро шаҳрида ташкил этганди. Шундан кейин 29 ноябрь куни Лига расмий сайти майдонлар масаласи юзасидан катта материал чоп этди. Бунда Бухородаги марказий майдон масаласига ҳам тўхталинган бўлиб, эндиликда уни яхши ҳолатда сақлаш учун нималарга эътибор қаратиш лозим эканлиги борасида сўз борган. Бироқ "Бухоро" футбол клуби ҳам, "Бухоро спорт мажмуаси" ҳам катта эҳтимол билан бунга вақт ажрата олмаган. 

Шундан келиб чиқиб, Бухоро спорт мажмуаси парвариши учун ажратилиши лозим бўлган сумма ҳамда майдон техникаси учун йўналтирилиши лозим бўлган сумма "Бухоро" футбол клуби сметасига киритилмаган тақдирда мазкур клуб шартномалари Лига томонидан қабул қилинмайди. Шунингдек, мазкур сметадан "Бухоро" футбол клубига қарашли қароргоҳни капитал таъмирдан чиқариш масаласи ҳам ўрин олиши шарт. Ўз қароргоҳи майдони ва унинг моддий техник базаси талабга мутлақо жавоб бермайдиган футбол клубининг хориж йиғинида иштирок этиши ҳамда легионер футболчилар билан шартнома имзолаши Лига сўнгги уч йилдан буён футбол клубларига қўйиб келаётган талабга мутлақо мос келмайди. 



Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи раҳбариятидан клубдаги вазиятга жиддий эътибор қаратишни сўрайди", – дейилади ЎзПФЛ хабарида.

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика