UZ

Сўнгги янгиликлар

01:20Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  46 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  3 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  15 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448

Форс тароналари таралган кунда "Турон"нинг тўйга айланган тантанаси Янгиликлар

Форс тароналари таралган кунда "Турон"нинг тўйга айланган тантанаси

Дарҳақиқат, кеча кун ажойиб ўтди. Бир томондан Жаҳон чемпионати иккинчи тур учрашувлари, иккинчи томондан Яйпанда мавсумнинг якуни.

Уэльс

Чемпионат Мира. Группа В . 2-тур

25/11/2022, 14:00

2
:
0
Тугади

Иран

Рузбех Чешми - 90', Рамин Резаэян - 90'

Стадион: Ahmed bin Ali Stadium, 40875 томошабин

Бош ҳакам: Mario Escobar

45'
90'
45'  Джо Родон
57'  Харри Уилсон (Бреннан Джонсон)
57'  Коннор Робертс (Дэниел Джеймс)
77'  Итан Ампаду (Джо Аллен)
85'  Уэйн Хеннесси
86'  Уэйн Хеннесси
87'  Аарон Рэмзи (Дэнни Уорд)
16'  Али Голизаде
68'  Сердар Азмун (Карим Ансарифард)
77'  Али Голизаде (Алиреза Джаханбахш)
77'  Эхсан Хажисафи (Мехди Тораби)
78'  Ахмад Нуроллахи (Рузбех Чешми)
83'  Саид Эзатолахи (Али Карими)
90'  Рамин Резаэян
90'  Алиреза Джаханбахш
90'  Рузбех Чешми
90'  Рамин Резаэян
90'  Мехди Тареми


Бу Карлуш Кейрушнинг Эрони 

Ўйиннинг бориши-ю, сўнгги дақиқаларда форсларнинг ғалабани илиб кетиши, биттада ҳамла қилиш. Буларнинг барчаси Эронга аниқроғи Кейрушга ҳос услубдир. Эсингиздами Тошкентда форсларга қарши кечган ўйин? Охирги дақиқалар алами. Уэльс бошига бугун шу кун тушди. Ўхшатиш ёқимсиз бўлиши мумкин. 

Биринчи бўлимда ўйин назорати борасида тенглик бўлди. Тўпни ушлашда Уэльс катта устунликка эришганига қарамай, дарвозаларга йўлланган зарбаларда тенглик юзага келди. 4/2 - 4/2. Эрон 38 бор ҳужум уюштирди, 13таси хавфли кўриниш олди. Уэльсда бу кўрсаткич юқорироқ, 62/28. 

Иккинчи бўлим чинакамига Кейруш шогирдларига аталди. Ўйинда ҳам, ҳисобда ҳам форслар ғалабага лойиқ эканликларини кўрсатди. Айниқса 50-60 дақиқалар оралиғида Эрон ҳисобни очиб олиши мумкин эди. Дарвоза тўсини, Ҳеннесининг маҳорати, етишмаган омад ва ҳоказо. 85-дақиқада Ҳеннеси тўпга чиқишда хатога йўл қўйиб Тареми билан жуда қўпол тарзда тўқнашди. Ҳакам дастлаб сариқ, "VAR"`да эпизодни қайта кўргач қизил карточка кўрсатди. Бир киши кўп тарзда ҳаракат қилган Эрон 90+9 дақиқада Рўзбеҳ Чешми жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллаб ҳисобни очди. Орадан 2 дақиқа ўтгач Рамин Резаян қарши ҳужумда иккинчи голни уриб барчасига нуқта қўйди.

Умуман Эрон Уэльс билан ўз тарихида бир маротаба 1978 йил ўртоқлик ўйини доирасида тўқнаш келган ва унда рақиб 1:0 натижасида ғалаба қозонганди. Қайсидир маънода Эрон 20 асрда қолиб кетган мағлубият алами учун бугун реванш олди. Умуман дастлабки баҳсда Эрон кайфиятсиз тўп тепгани яққол кўзга ташланди. Бу мен кўрган энг кучсиз ва руҳиятсиз жамоа. Бироқ ҳаммаси ўзгарди. Умид учқунлари уйғонди. Форслар таронаси "Аҳмад Бин Али" стадионида таралди. 


Карлуш Кейруш championat.asia учун интервью берди: "Ғалабадан жуда хурсандмиз"


"Турон"нинг тўйга айланган тантанаси 

Жаҳон чемпионати билан бўлиб Яйпандаги ҳаёт-мамот жангини унутишимизга бир баҳия қолди. Сўнгги ўйинларни олиб қараганда "Турон"да анча жанговар кайфият бор эди. Қолаверса ўйиннинг Яйпанда ўтиши қўшимча устунлик берарди. Жамоа бу мавсум ўз майдонида фақат 2 бор мағлубиятга учраганини айтиш жоиз. "Локомотив" сафарда бор йўғи 10 очко ишлаган, холос. 

Майдон эгалари Про лигадаги охирги 3та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди. Меҳмонларда ғалаба, мағлубият, дуранг биттадан.

Темирйўлчилар" сўнгги бор 2010 йил Суперлигада 13 ўринни эгаллаб Про (Биринчи) лигага тушиб кетганди. 2011 йил жамоа қуйи лигада чемпион бўлиб қайтган ва 2012 йил элитани яхши ўтказиб бронза медалларига эга чиққан. 

"Турон" эса бир йиллик танаффусдан сўнг яна элитага қайтди. Биринчи иштирок муваффақиятсиз кечгани ёдимизда. Ўйлаймизки, яйпанликлар эндиликда жон сақлаш учун эмас, яхши ўринлар учун курашишади. Ҳозир Яйпанда ҳақиқий тўй мисоли байрам кайфияти кезмоқда. "Локомотив"га ачинишдан бошқа чорамиз йўқ. Лекин бу ҳам бир яхшиликка. Оёққа туриб кучли бўлиб қайтиши керак. Чунки унга тиргак нарвонлар анча эскирди ва муддати ўтди. 


"Турон" Супрелигага йўл олди, "Локомотив" эса Про-лигага равона бўлди!

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика