UZ

Сўнгги янгиликлар

16:17Иродали Усмонов!  0 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  0 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  0 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди хотиржамликка берилиш керак эмас"  5 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  4 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  2 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  4 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  14 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  31 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналдуга катта миқдорда товон тўлайди  5 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  1 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1

Флик: “Ёшлигимдан “Бавария”га мухлислик қиламан ва бу ерда икки ажойиб мавсумни ўтказдим” Янгиликлар

Флик: “Ёшлигимдан “Бавария”га мухлислик қиламан ва бу ерда икки ажойиб мавсумни ўтказдим”

“Бавария” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Бундеслига 32-турида “Боруссия” М (6:0) устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Жамоа эришаётган натижалар ҳайратланарли. Ўтган йили муваффақиятли мавсумдан кейин биз деярли ҳордиқ чиқармадик, деярли ҳар уч кунда майдонга тушганимизга қарамай бу мавсумни ҳам яхши ўтказа олдик. Миллий биринчиликда ғолиб чиқишни уддасидан чиқдик – бу энг ҳалол соврин.

“Боруссия”га қарши баҳсга тайёр эдик. Жамоанинг ҳақиқий характери шундай. Футболчилар ҳақиқий тўп усталари эканлигини намойиш этишди. Жамоам олқишга лойиқ.

Жамоада ҳаммаси  ғолиблик учун ташкил этилган. Мен доим “Бавария”га мухлис бўлиб келганман. Болалигимдан Герд Мюллер, Пауль Брайтнер, Карл-Хайнц Румменигге менинг кумирим эди.

Бу ерда иккита ажойиб мавсумни ўтказдим. Бу йиллар мен учун қадрли ва бир умрга эсда қоларли бўлди”, деди Флик.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика