UZ

Сўнгги янгиликлар

00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  2 00:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид" (онлайн ҳисоб)  15 00:00ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ 1:1 (матнли трансляция)  100 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  3 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  12 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10

Флик: “Ёшлигимдан “Бавария”га мухлислик қиламан ва бу ерда икки ажойиб мавсумни ўтказдим” Янгиликлар

Флик: “Ёшлигимдан “Бавария”га мухлислик қиламан ва бу ерда икки ажойиб мавсумни ўтказдим”

“Бавария” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Бундеслига 32-турида “Боруссия” М (6:0) устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Жамоа эришаётган натижалар ҳайратланарли. Ўтган йили муваффақиятли мавсумдан кейин биз деярли ҳордиқ чиқармадик, деярли ҳар уч кунда майдонга тушганимизга қарамай бу мавсумни ҳам яхши ўтказа олдик. Миллий биринчиликда ғолиб чиқишни уддасидан чиқдик – бу энг ҳалол соврин.

“Боруссия”га қарши баҳсга тайёр эдик. Жамоанинг ҳақиқий характери шундай. Футболчилар ҳақиқий тўп усталари эканлигини намойиш этишди. Жамоам олқишга лойиқ.

Жамоада ҳаммаси  ғолиблик учун ташкил этилган. Мен доим “Бавария”га мухлис бўлиб келганман. Болалигимдан Герд Мюллер, Пауль Брайтнер, Карл-Хайнц Румменигге менинг кумирим эди.

Бу ерда иккита ажойиб мавсумни ўтказдим. Бу йиллар мен учун қадрли ва бир умрга эсда қоларли бўлди”, деди Флик.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика