UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналду катта миқдорда товон тўлайди  0 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  0 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  51 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  11 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  48 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  12 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   11 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   1 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0

Флик: “Челси” ўз уйидаги баҳсларда ҳар қандай рақибга босим ўтказа олади” Янгиликлар

Флик: “Челси” ўз уйидаги баҳсларда ҳар қандай рақибга босим ўтказа олади”

“Бавария” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ЕЧЛ 1/8 финалида “Челси”га қарши баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Лэмпард жамоаси ёш бўлишига қарамай, тезкор қарши ҳужумлар уюштириб, доим рақиб дарвозаси олдида хавф туғдира олади. Айниқса, уй учрашувларида “Челси” рақибларига осон тутиб бўлмайди.

“РБ Лейпциг”га қарши баҳсни ҳисобга олмаганда Германия чемпионатининг барча учрашувларида рақиб дарвозасига йўл топа олаяпмиз. Бу тарафдан олиб қараганда натижаларимиз мақташга арзигулик. Эртанги баҳсни сабрсизлик билан кутаяпман. Бу стадиондаги баҳсни анчадан буён истагандим. "Стемфорд Бридж"да илгари ҳам бир неча бор меҳмон бўлганман, жумладан ўтган йили “Айнтрахт” билан.

Коутиньонинг машғулотлардаги ҳаракатларини кўриб хурсанд бўламан. У футболга борини берган. Баъзида ўзидан жуда кўп нарсаларни талаб қилади, доим ўйин тақдирини ҳал қилишни истайди. Мен футболчи сифатида ҳам, инсон сифатида ҳам уни қадрлайман. Роберт Левандовски фаолиятидаги энг яхши ўйинини намойиш этмоқда. У ўзига жуда ишонади ва ўз услубини топиб олган. “Челси”га қарши баҳсда ҳам у шу руҳда ўйнашда давом этади. Роберт биз учун муҳим футболчи” дея Фликнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда УЕФА расмий сайти.

ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган “Челси” – “Бавария” учрашуви 25 февралдан 26 февралга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика