UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид". Таркиблар маълум  2 22:49ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ. Таркиблар маълум  11 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  3 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  10 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  1 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  17 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  7 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  9 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  18 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  14 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  6

Флик: “Алаба “Айнтрахт”га қарши бор маҳоратини намойиш этди” Янгиликлар

Флик: “Алаба “Айнтрахт”га қарши бор маҳоратини намойиш этди”

“Бавария” бош мураббийи Ханси Флик жамоасининг Бундеслига 27-тури доирасида “Айнтрахт” устидан (5:2) қозонилган ғалабасига изоҳ берди.

“Биринчи бўлимдаги ўйинимиздан жудаям мамнунман. Майдонда тўлиқ устунлик қилдик. Айниқса, марказий ҳимоячи позициясида ҳаракат қилган Давид Алабанинг ҳаракатлари менга жудаям ёқди. У бу чизиқда юксак савияда ўйин кўрсата олди. Шунингдек, Томас Мюллерни ҳам ажратиб кўрсатган бўлардим. У бўш зоналардан самарали фойдалана олди ва бир нечта голларнинг урилишида ўз ҳиссасини қўшди. Биринчи бўлим биз қандай хоҳлаган бўлсак шу тарзда кечди.

Иккинчи бўлимда тезлик билан учинчи голни урдик ва ҳисоб йириклашди. Футболчилар муддатидан олдин ўйин масаласини ҳал қилдик, деб ўйлашди. Концентрацияни йўқотдик. Тўпсиз у қадар яхши ҳаракат қила олмадик. “Айнтрахт” стандарт вазиятларда хавфли эканлигини билардик. Аммо ўша вазиятларда уларга қаршилик қилишда бироз оқсадик. Хатоларимиздан хулоса чиқаришимиз лозим. Сешанба куни бўладиган баҳсда чиройли ўйин кутамиз. Бундеслигада жамоалар савияси юқори, барча жамоалар мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш эта олади”, дея Фликнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Бавария” клуби расмий сайти.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика