UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  0 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6

Флик: “Алаба “Айнтрахт”га қарши бор маҳоратини намойиш этди” Янгиликлар

Флик: “Алаба “Айнтрахт”га қарши бор маҳоратини намойиш этди”

“Бавария” бош мураббийи Ханси Флик жамоасининг Бундеслига 27-тури доирасида “Айнтрахт” устидан (5:2) қозонилган ғалабасига изоҳ берди.

“Биринчи бўлимдаги ўйинимиздан жудаям мамнунман. Майдонда тўлиқ устунлик қилдик. Айниқса, марказий ҳимоячи позициясида ҳаракат қилган Давид Алабанинг ҳаракатлари менга жудаям ёқди. У бу чизиқда юксак савияда ўйин кўрсата олди. Шунингдек, Томас Мюллерни ҳам ажратиб кўрсатган бўлардим. У бўш зоналардан самарали фойдалана олди ва бир нечта голларнинг урилишида ўз ҳиссасини қўшди. Биринчи бўлим биз қандай хоҳлаган бўлсак шу тарзда кечди.

Иккинчи бўлимда тезлик билан учинчи голни урдик ва ҳисоб йириклашди. Футболчилар муддатидан олдин ўйин масаласини ҳал қилдик, деб ўйлашди. Концентрацияни йўқотдик. Тўпсиз у қадар яхши ҳаракат қила олмадик. “Айнтрахт” стандарт вазиятларда хавфли эканлигини билардик. Аммо ўша вазиятларда уларга қаршилик қилишда бироз оқсадик. Хатоларимиздан хулоса чиқаришимиз лозим. Сешанба куни бўладиган баҳсда чиройли ўйин кутамиз. Бундеслигада жамоалар савияси юқори, барча жамоалар мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш эта олади”, дея Фликнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Бавария” клуби расмий сайти.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика