UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  0 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  0 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  6 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  22 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  2 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  5 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  13 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1

"FK Davr"дан Бир шингил ҳангома. Касиллас "Реал"дан кетибмиш... Янгиликлар

"FK Davr"дан Бир шингил ҳангома. Касиллас "Реал"дан кетибмиш...

Теглар :  FK Davr Ҳангома
Сайтимизнинг фаол ўқувчиси FK Davr бундан буён қизиқарли ҳангомаларни ёзиб туришини айтди.

Кўча шевасида ёзилган илк ҳангома Икер Касильяни "Реал"дан кетишига чидай олмай юрган мухлисларга бағишланади.



- Нимаймиш Икр Касиллас дегани "Реал"дан кетибмиш. Худди яхши кўрган қизи бошқа бировга эрга тегиб кетгандай, уч кундан бери на бир тузукроқ овқат ейди, на бир иш қилади бу аҳмоқ. Вей, одам билан бундоқ очилиб гаплашмайдиям-да. Ербағирла-аб ётибди. Ана Эргаш қассобни кенжасиям қишлоқдан кетди. Хеч ким аза очиб юргани йўқ, бунга ўхшаб. Бўлмаса шу болаям тўпни яхши тепарди. Неча марта шуни орқасидан бошқа қишлоқларни ютиб ўртага қўйилган пулми, эчки-улоқми олиб юришувди. Мана энди биттаям гўл уролмай ютқизиб юрибдиймиш гўллар. Шу боланиям хотини чатоқ чиқдими дейман-да, келин бўлиб тушганига икки йил бўлмай эриниям олиб шахарга жўнаворишди. Қишлоқда яшашмасмиш. 

Вей, шахарингда пишириб қўйибдими, юравер отангни давлатини соясида еб-ичиб, тайёр уйинг бўлса, десам, "Э, ота сиғиштиришмаябди-да, хотингаям кун беришмаябди" дейди. Ким билсин ўша Икр Касиллас деганниям сиғиштиришмаган бўлса кетган чиқар. Шу десанг жиян олдингга келганим боиси, гап бор. Мана сен психларни дўхтирисан-а? 

-Тоға мен психологман, псих дўхтирмас, дедим сўрида ўтирган тоғамнинг гапларини завкланиб тингларканман. 

-Вей, сиз ўқиганлар доно-ю, биз бир авом қишлақимиз-да а? Ана ўзинг айтиб турибсан психологман деб, демак психларни даволай оласан. Бизни шу арзанда эркатойниям тузатиб бермасанг бўлмайди. 

- Тавба денг-ей тоға, ўғлингиз соппа-соғку. 

- Соғамас-да бу соғамас, соғ бўлганда Ронолдўни севаман дермиди, овсар. Мен ўйлабман биронта чет эллик ашулачи қиздир-да деб, кейин билсам эркак киши экан у. Мана, кеча эрталаб "тур ўрнингдан, молларни яйловга хайда" десам, "ота, бошим оғриб, кўзимни очолмаябман" дейди. Уззу-кун телпонга қарагандан кейин канешна очилмайди-да бу кўз жониворам, миянг ҳам суюлиб ачиган қатиқдан баттар бижғиб кетгандир-ов, дедим. Бир пайт чала-ярим чойини ичиб чиқиб кетди, иштахаям кетган. Бир соатлар ўтдимикин бир ярим соатларми бир пайт эшак ёмон безовта ханграб қолди-да, оббо яна Эшматни эшаги келди-ёв буни ёнига деб чиқсам моллар халиям жойида турибди, ўзи эшакни устига ўтирволган, ёнига бордимам-ки телпондан калла кўтарай демайди. Вей бола, дедим, эшакмия десам эшак ҳам сендан ақлли экан, қара ханграшини, кетдик яйловга деябди, хайда тезроқ, қорин оч, сен чой-пой ичиб чиққандурсан биз хали завтрак қилмадик деябди, дедим. Шундаям кўчага чиқиб яна телпонга қарайди-я. Яхшиям бу эшак минади агар мошина минса борми. Ёшлигимда москвичимда ярим кеча келсам отам рахматли хавотир олиб ухламай ўтирарди. Бу куппа-кундуз куни валасапид миниб чиқса хавотир оламан-да. Айниқса қулоққа тиқадиган навушник дегани ёмон экан. Бир гал сал қопди Шокирни камазини тагига кириб кетишига, бир Худо асрабди-да. Шундан кейин ўша навушникиниям узиб ташладим, телпонниям синдириб ташладим. Икки кун ёмон ўртанди бола. Вей, алкаш ароқни банги нашасини ташлагандаям хуморидан бунақа қийналмаган бўлса керак. Ўзимам беш йил олдин носни ташлаганимда бир хафта бошим оғриб жазавага тушдим, лекин бунақасини кўрмагандим. 

-Икки кундан кейин нима бўлди? дедим қизиқиб. 

-Нима бўларди, қай гўрдандир яна телпон топиб олди-да. 

Ҳамсоям Маъруф малим айтдики бунақа қилиб телпондан қутолмайди у, уни миясини даволаш керак, рухиятини даволаш керак, деди. Миясини дўхтирга даволатарман, рухиятини ким даволайди, кинначиларга кинна солдираманми, десам, ана жиянингиз психолог ўшанга кўрсатинг деди. Шунга олдингга келдим-да жиян. -Эх-хе, гап жиддий денг тоға. Мен бўлсам хар доимги гурунги-да бу чапани тоғамнинг деб тиржайиб эшитиб ўтирибман. Албатта даволаймиз. Шу бугуноқ бошлаймиз даволашни, дея тоғамга эргашиб қишлоққа йўл олдим.

FK Davr


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика