Фирмино фаолиятини «Ал Аҳли»да давом эттириши мумкин

Alisher
26 июн 2023, 09:43
Бразилиялик ҳужумчи Роберто Фирмино фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

Унга «Ал Аҳли» жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақида машҳур инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди. 

Футболчи саккиз йиллик «Ливерпуль»даги фаолиятидан сўнг жамоа билан хайрлашганди. У ўтган мавсумда АПЛ баҳсларида 25 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 11 та гол ва 4 та голли узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.com