UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30Лига 1. Мбаппе мавсумни тўпурар ва энг яхши ассистент сифатида якунлади  0 09:20Френки де Йонг “Барса” билан хайрлашди (ми?)  1 09:05Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. “Барса” финалда яна “Лион”га қаршилик кўрсатолмади  0 08:50⚡️ АПЛ. “Ман Сити” ёки “Ливерпуль”?, “Тоттенхэм” ёки “Арсенал”?, “Бёрнли” ёки “Лидс”?, МЮ ёки “Вест Хэм”?, Салоҳ ёки Сон?  9 08:00Coca-Cola Суперлига. Бугун старт оладиган 10-тур тақвими билан танишинг  1 07:45Лига 1. ПСЖ - "Мец" 5:0  0 07:40А Серия. "Аталанта" - "Эмполи" 0:1  0 07:35А Серия. "Фиорентина" - "Ювентус" 2:0  0 07:30А Серия. "Лацио" - "Верона" 3:3  0 01:51"Лейпциг" - Германия Кубоги соҳиби!  6 01:47А Серия. "Юве" мавсумни мағлубият билан якунлади  7 00:29Артета: "Ёмон ҳиссиётлардан қочиш учун вақт керак"  1 00:01Расмий хабар: Мбаппе ПСЖ билан шартномасини узайтирди!  133 23:55Ибрагимович "Сассуоло"га қарши баҳсни асосий таркибда бошламоқчи  1 23:32Хави: "Левандовски - трансфер мақсадимиз"  6

Фирдавс Абдусалимов: "Динамо"даги айрим кишилар туфайли қадрдон жамоамга қайта олмаяпман” Янгиликлар

Фирдавс Абдусалимов: "Динамо"даги айрим кишилар туфайли қадрдон жамоамга қайта олмаяпман”

"Хўжанд" клуби ўз таркибидаги футболчиларни сақлаб қолмоқда. Хусусан, ўзбекистонлик футболчи Фирдавс Абдусалимов ҳам клуб билан янги шартнома имзолади.

Шундан сўнг футболчи билан боғланиб, фикрларига қулоқ тутдик. 

- "Хабарингиз бор, ўтган йилнинг иккинчи даврасида “Хўжанд” клубига келиб қўшилгандим. Бу жамоада салкам 5 ой давомида тўп тепдим. Айтиш керакки, ортда қолган вақт давомида бир оиладек бўлиб кетдик, чунки бу ерда аҳил жамоа бор. Қолаверса, жамоа билан чемпионатда 2-ўринни эгалладик ва ОФК кубогидаги иштирокимизни таъминладик. Бундан ташқари, мамлакат кубогини ҳам қўлга киридик. Мавсум якунига етганидан сўнг "Хўжанд" менга янги шартнома таклиф қилди. Буни ўйлаб ўтирмасдан қабул қилдим, чунки ОФК кубогидек мусобақада тўп тепиш истаги юқори эди. Шу томонларини ҳисобга олиб, жамоа билан янги шартнома туздим". 

- Жамоа ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?

- Янги мавсумда жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўймоқда. Ички чемпионатда ғолиб бўлишни, кубокни яна ўзимизда сақлаб қолишни режалаштирган. "Хўжанд"нинг муваффақиятларига ҳиссамни қўшмоқчиман.

- "Динамо"дан таклиф бўлдими?

- Биласизми, 2019 йилда "Динамо"дан кетган бўлсам, шу пайтгача доим Самарқандга қайтиб, ўша жамоада ўйнагим келади, чунки туғилиб ўсган жойим. "Динамо" учун жонимни бериб ўйнагим келади. Доимо бундай чақирувга тайёр бўлиб келганман. Афсуски, айрим кишилар туфайли "Динамо"га қайта олмаяпман. "Динамо"да кўпроқ самарқандлик йигитлар тўп тепишини истаган бўлардим. Негаки, иқтидорли футболчилар кўп, бироқ уларга имконият беришни исташмайди. 

- Суперлигада ўйнаб кета олишингизга ишонасизми?

- Аввало, ҳаммаси Аллоҳдан. Катта гапириш ёки ўзимни бошқалардан устун қўйиш эмас, бироқ менга ҳам имконият берилса, албатта, Суперлигада тўп тепа оламан. Менга ишонч билдирган мураббийни уялтириб қўймайман. Афсуски, имконият тақдим қиладиган мураббийни тополмаяпман (кулади).

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика