


Флоренция клуби жорий ёзда Пакетанинг харидини расмийлаштиришга умид қилмоқда. Аммо асосий муаммо бразилиялик футболчининг трансфер қиймати бўлиб турибди. "Россонерилар" Пакета учун 30 млн евро талаб қиляпти, "Фиорентина" раҳбарияти эса бундай суммани тўлашга тайёр эмас.


