UZ

Сўнгги янгиликлар

13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  3 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  9 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  1 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  13 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  5 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6

Финляндия Еврога чиқди (тарихдаги биринчи йирик турнир)! У ердаги асосий юлдуз Пукки, мураббий эса - собиқ ўқитувчи Янгиликлар

Финляндия Еврога чиқди (тарихдаги биринчи йирик турнир)! У ердаги асосий юлдуз Пукки, мураббий эса - собиқ ўқитувчи

Финляндия терма жамоаси Лихтенштейнни 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва ўз тарихида биринчи марта йирик турнирда иштирок этади.

Улар 21та жаҳон чемпионати ва 15та Еврони ўтказиб юборишди. Энг қизиғи, Литманен, Хююпя ва Яаскелайнен даврида жамоа барча саралашларда омадсизликка учраган.


Энг қўрқинчлиси ЖЧ-1998 саралашида рўй берган: Финнлар сўнгги турда гуруҳдаги иккинчи ўрин учун асосий рақиби Венгрияни қабул қилди. Жамоа 1:0 ҳисобида ютаётган эди, трибунадагилар плей-оффга чиқишни нишонлашга тайёр эдилар, аммо... 91-дақиқада ҳаммаси йўққа чиқди. Баҳснинг сўнгги дақиқаларида автогол содир бўлди ва Финляндия байрами бекор қилинди.


Байрам 22 йилдан сўнг нишонланмоқда.


Асосий юлдуз ва тўпурар - Пукки. Финляндия уни яхши кўради


"Норвич" форварди Теему Пукки ҳақида эшитган бўлишингиз аниқ - у АПЛнинг дастлабки 3та учрашувида 5та гол уриб, ҳаммани ҳайрон қолдирди. Пуккининг Финляндиядаги ишлари зўр: саралашда 9та гол (жамоадаги қолганларнинг умумий голи 6та) ва J гуруҳидаги энг яхши тўпурар бўлиб турибди.


Теему - Яри Литманен ва Сами Хююпядан сўнг мамлакатнинг энг севимли футболчиси. Финляндияда футбол қишки спорт турлари ва "Формула-1"дан кейинги ўринда туради, аммо Пуккини ҳамма танийди.


Пукки Хельсинкидан 135 км. узоқда жойлашган Коткеда (50 минг аҳолига эга) туғилган. Бу порт шаҳар бўлиб, унда уйлардан кўра кемалар кўп. Теему хатто баскетбол ўйнаган, аммо футболда яхши таассурот қолдирган ва маҳаллий академияга муаммосиз қабул қилинган.

Пукки жуда яхши тўп тепгани туфайли 17 ёшида уни U20 терма жамоасига чақиришган. "Севилья" скаутлари ўшандаёқ йигитчани пайқашган. Испанияликлар тез орада трансфер учун 1,5 млн. евро тўлашди. Аммо финн иккинчи жамода қуйи лигаларда ўйнаб, Испанияга кўника олмади ва бир неча йилдан сўнг Хельсинкининг ХИК клубига ўтди.


Пукки 2011 йил ЧЛ саралашида "Шальке" дарвозасига 2та гол урди ва тезда немислардан таклиф олди. Унинг трансфери учун яна 1,5 млн. евро тўлашди. Финн Германияда ҳам порламади, кейингиси "Селтик" (38та ўйинда 9та гол) ва "Брондбю" (164та учрашувда 72та гол) бўлди. Пукки ўтган йили "Норвич"га ўтди. Кутилмаганда форварднинг ишлари юришиб кетди. Унинг Чемпионшипдаги 29та голи "Норвич"га АПЛга қайтишга ёрдам берди.


"Норвич" мухлислари финнлар каби Пуккини яхши кўришади - Англияда кеч порлаган футболчилар севимли қаҳрамонларга айланишади (Рики Ламберт, Варди, Грант Холт ва бошқалар).


Терма жамоани Маркку Канерва ўзгартирди. Статистикани хуш кўрадиган мураббий бир пайтлар мактабда дарс берган

55 ёшли Канерва 2011 йилдан бери терма жамоа штабида ишлайди, саралашдаги муваффақиятсизликлар туфайли бир неча марта вақтинчалик мураббий бўлган, 2016 йилда эса терма жамоани бошқариш имконияти берилди.

Канерванинг асосий устунлиги - у бундан олдин ҳам терма жамоадаги ҳозирги авлод футболчилари билан ишлаган: 2009 йилда Пукки ва Тим Спарв ажралиб турган ёшлар терма жамоаси тарихда биринчи марта Европа чемпионатига чиққан.


Канерванинг ўзи ҳам Финляндия терма жамоасида ўйнаган (59та учрашув 1та гол), аммо унинг биографиясидаги бир банд футболга тўғридан-тўғри алоқадор эмас: Маркку ХИК сафида тўп тепган пайтларда мактабда ўқитувчи бўлган. У мактабда ёшлар билан ишлашни ўрганган.


"У жуда очиқ инсон. Канерва бизнинг фикримизга қизиқарди. Бу ажойиб. Маркку узоқ вақтдан бери бу доирада ва футболчиларни жуда яхши билади" - дейди Тим Спарв.

Канерва футболчилар билан тактикани муҳокама қилади, у статистика "жинниси" ва доим футболчиларга ўйин сифати натижада устун эканлигини уқтиради. "Ёшлар терма жамоасидаёқ бундай ишлашни бошлаганман. Йигитлар ҳайрон бўлиб қоларди, чунки мураббий уларга фақат нима қилиш кераклигини айтган" - дейди Канерва.


"Мураббий ва унинг штаби ёш футболчилар учун жуда яхши атмосфера яратишди. Бизнинг тактик режамиз жуда оддий: 4-4-2, бу чизма бўйича, ҳамма ўз вазифасини яхши билади. Ҳужумдаги Пукки эса бир неча йилдан бери тинимсиз гол урмоқда. Бизда ёшлар энергияси ва катталар тажрибасининг "қоришмаси" мавжуд" - дейди Спарв.


Канерванинг Финляндия терма жамоасидаги асосий ютуғи: У жамоани тўғри ҳимояланишга ўргатди. Финнлар Миллатлар лигаси гуруҳ босқичида биринчи бўлишди ва 6та учрашувда бор-йўғи 3та гол ўтказиб юборишди. Евро саралашида ҳам тенденция сақланиб қолди: Рақиб дарвозаси 15 марта ишғол қилинди, ўтказилган голлар сони эса 8та. Боснияга қарши муваффақиятсиз баҳс (1:4) бўлмаганда, ҳаммаси бунданда аъло ўтарди.


Финнлар ҳимоясида юлдузлар йўқ, аммо "Байер"нинг асосий посбони Лукаш Градецки ҳақида эшитган бўлишингиз керак. 29 ёшли Градецки ва Пукки терма жамоанинг энг яхши футболчиларидан ҳисобланишади ва жамоа меҳмонхонада яшаса, бу йигитлар битта хонага жойлашишади.


Евродан олдин яна бир нечта фамилияларни эслаб қолиш лозим.

- Ессе Йоронен - Градецкининг рақобатчиси ва "Брешия" посбони.

- Глен Камара - "Арсенал" тарбияланувчиси, 24 ёшли ярим ҳимоячи. Финляндияда дунёга келган, ҳозир Шотландиянинг "Рейнжерс" клубида ўйнайди. Яқинда Стивен Жеррард Камарани мақтади - "Рейнжерс" устозининг сўзларига кўра, футболчига йирик клублар қизиқиш билдираётган экан.

- Фредерик Йенсен - "Аугсбург"нинг 22 ёшли хавбеки. "Твенте"да ўзини кўрсата олди, аммо ҳозирча Бундеслигада гол ургани йўқ.


"Ростов"даги Ерёменкочи?

2016 йилдаги наркотик билан боғлиқ дисквалификациядан сўнг "Ростов" ярим ҳимоячисини терма жамоага чақиришмади. Четлатиш Канерванинг тайинланишига тўғри келди ва Маркку умуман бошқа жамоа яратди.

Канерва Ерёменко вариантидан воз кечгани йўқ - аксинча, мураббийнинг фикрича, Роман ҳали қайтиши мумкин. Августда футболчи мураббийлар билан суҳбатлашди ва улар Ерёменко Евронинг ҳал қилувчи баҳсларини ўтказиш юбориши борасида келишиб олишди.


"Биз ҳаммасини муҳокама қилдик. У жамоага қўшилишга тайёр эмаслигини айтди. Романнинг фикрича, ҳозир таркибга кириш адолатсизлик бўлади. У бошқа баҳсларга чақирилмади. Бироқ бу Ерёменконинг терма жамоадаги фаолияти якунланди дегани эмас. Гап маълум бир давр ҳақида кетмоқда" - дейди Канерва.


Умуман олганда Евро-2020дан олдин ўзгаришлар бўлмаса керак. Финляндия терма жамоасида 73та ўйин ўтказган Ерёменкони муваффақиятсиз ўйинлари билан эслашади. Уни унутиб юборишган.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика