UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  0 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  2 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  3 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  2 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  3 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  16 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  12 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  4 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  28 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0

Финал-2021. "20 йилдан сўнг одамлар ОЧЛга йўлланма олган жамоани эмас, кубок қўлга киритган клубни эслашади" - "Пахтакор" вакиллари иштирокидаги матбуот анжумани Янгиликлар

Финал-2021. "20 йилдан сўнг одамлар ОЧЛга йўлланма олган жамоани эмас, кубок қўлга киритган клубни эслашади" - "Пахтакор" вакиллари иштирокидаги матбуот анжумани

2021 йилги Ўзбекистон кубоги финалидан олдин "Пахтакор" вакиллари иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтди.





"Хайрли кеч. Ўзбекистон кубоги финалида бизни қийин ўйин кутмоқда. Мусобақани ҳал қилувчи ўйин билан барчани табриклайман. Биз финалга етиб келганимиздан хурсандмиз. Лекин бундан ғурурланиш билан иш битмайди. Майдонда том маънода жанг қилиб вазифани бажаришимиз керак",- дейди Питер Хюистра.

Хожимат Эркинов
- Кубок финалига етиб келганимиздан хурсандмиз. Мусобақа битта баҳсдан иборат бўлгани учун ҳар бир учрашув қийн ўтди. Финалга тайёрмиз. Стадионга келиб мухлислар қўллаб қувватласа ғалабага ҳисса қўшишган бўларди.

Достон Ҳамдамов - Бу кунни интизорлик билан кутдик. Барча йигитларнинг кайфияти ўзгача. Мухлисларни хурсанд қилиб кубокни қўлга киритамиз, деб ўйлайман. Футболни мухлислар учун ўйнаймиз.

- Финал олдидан икки жамоада ҳам йўқотиш бор. Айни пайтда таркиб жиҳатдан имкониятлар тенг. Қайси фактор эвазига "Насаф"ни ютмоқчисиз?

- Рақиб жамоа ҳақидаги йўқотишларни эмас, ўз жамоамдаги вазият ҳақида гапирмоқчиман. Драган Черан ва Шерзод Аъзамов бизга ёрдам бера олмайди. Улар жамоамиз етакчилари. Бу икки футболчисиз осон бўлмайди. Лекин уларнинг ўрнида ҳаракат қиладиган ёш ва маҳоратли футолчиларимиз бор. Эртанги баҳсда улар жамоадошларини ўрнини билинтирмасликка ҳаракат қилишади. Босимдан ташқари куч ҳам керак.

- Мотивация ҳақида гапирдингиз. "Насаф"да кубок финалини ютиш орқали ОЧЛга йўлланма олиш имконияти бор. "Пахтакор" бу вазифани бажариб бўлган. Шогирдларингизни қандай руҳлантирмоқчисиз?
- Эртанги баҳс биз учун ҳам муҳим. 2021 йилги кубок финали ва мавсумнинг охирги ўйини бўлиб ўтади. "Пахтакор" учун мавсумни соврин билан якунлаш 20 йилдан кейин мухлислар 2020 йилда қайси жамоа кубокда ютганини кўради. ОЧЛга йўлланма қўлга киритганига қарамайди. Кубокни ютмаган футболчилар учун ҳам имконият. Боримизни бериб ҳаракат қиламиз. Мисол учун Хожиматни оладиган бўлсак, ундан 20 йилдан кейин кимдир нечи маротаба кубокни ютгансан, деб сўрайди. Шу боис ҳам майдонда астойдил интилади. Бор салоҳиятини ишга солади.

- "Пахтакор" кубокда ютадиган бўлса, рағбатлантириш ваъда қилинганми?
- Биласизми, финал учрашуви олдидан турли бонуслар ҳақида гапириш кўп муҳим аҳамиятга эга эмас. Ёш футболчи қай тариқа ўзимни кўрсатман дейди. Футболчилар майдонда ўз ишларини қилишади, футболчилар руҳланиб бўлишган. Ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш муҳим. Шу боис менда ортиқча қийинчилик бўлгани йўқ.

- 20 йилдан кейин ўзбек халқи сизни соврин ютган мураббий ёки футболимизни ривожлантирган инсон сифатида эслашларини истайсизми? Қайси бирини танлайсиз?
- Мен учун мураббий сифатида биринчи галда турли совринларни қўлга киритиш ва бу орқали ривожланади Футболда ғалаба қозониш учун ўйнашади. Машғулотларда ҳам ютишга эътибор қаратишади. Мураббий сифатида совринлар ютиш ўзгача руҳий беради.

- Эртанги финал кейинги тақдирингизга таъсир қилиши мумкинми?
- Мен айни пайтда Ўзбекистондаги 5 мавсумни ўтказдим. Худди шу таркиб билан ишни бирга давом эттирямз. Ишлар тўлиқ қониқтирмоқда. Мавсум якунлангач алоҳида ишлаб оламзи. Ўзимга қолса Ўзбекистонда фаолият олиб бориш ёқмоқда. Бутун фаолиятим давомида Пахтакор мухлисларини ҳар ерда учратаман. Охирги икки йил анча қийин кечди. Пандемия шароитида стадионга келишяпти, уларга раҳмат айтаман. Эртага ҳам кўплаб мухлислар келишини кутмоқдаман.

- Сизга бошқа клублардан таклифлар борми?
Ҳожимат Эркинов: - Клуб билади, ҳали айтишмади. Кубок финалидан кейин келажак ҳақида гаплашамиз. Ўзимга қолса Россияга борган бўлар эдим. Шу орқали кучли жамоага кетишни истайман.







Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика