ФИФАнинг янги рейтингида Ўзбекистон Россиядан ўтиб кетади

Aslanov Jasurbek
13 окт 2016, 11:06
Айни дамда ФИФА рейтингида 38-ўринни эгаллаб турган Россия терма жамоаси халқаро учрашувлар танаффусида Коста-Рикага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 3:4 ҳисобида мағлуб бўлишди.

"Championat" нашрининг маълумотларига кўра, 20 октябрь куни эълон қилинадиган янги рейтингда россияликлар Ўзбекистон терма жамоасидан пастроқ ўрин эгаллайди. Ушбу тахмин ФИФАнинг махсус программаси асосида тайёрланди, аммо кичик ўзгартиришлар бўлиши мумкин. Шундай қилиб, Россия ўз тарихида ФИФА рейтингидаги энг паст ўринга тушади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси октябрь ойида Эронга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди, аммо Хитой ишончли тарзда мағлуб этилди (2:0).


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia