ФИФА: Суарес дисквалификация вақтида машғулот ўтказиши мумкин

Narzulla Saydullayev
4 июл 2014, 10:04
«Ливерпул» ҳужумчиси Луис Суарес 4 ойга дисквалификация қилинганига қарамай машғулотларда иштирок эта олади.
Бу ҳақда ФИФА тартиб интизом қўмитаси раҳбари Клаудио Сульсер маълум қилди.

«Суарес мавсумолди йиғинлар вақтида машғулот ўтказа олади. Футболчини бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиб бўлмайди», – дейди Сульсер.

Олдинроқ Сульсер Суарес бошқа исталган клубда тиббий кўрикдан ўта олишини маълум қилганди. Футболчига «Барселона» қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Уругвай футбол Федерацияси Суареснинг дисквалификациясига апелляция берди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru