ФИФА Россия терма жамоасини мамлакатдаги барча халқаро ўйинлардан маҳрум қилганини эълон қилди, жамоа мусобақаларда ўз номи, байроғи ва мадҳияси билан қатнашмайди

Оқил Абдубарноев
28 фев 2022, 00:29
ФИФА Россияга қарши бир қатор санкциялар киритди.

Россия ҳудудида халқаро турнирлар ўтказилмайди. Уй учрашувлари нейтрал майдонларда ва томошабинларсиз ўтказилади.

Россия терма жамоаси ҳар қандай мусобақада "Россия" эмас, "Россия Футбол Иттифоқи" номи остида иштирок этиши керак бўлади.

Шунингдек, Россия жамоалари иштирокидаги ўйинларда Россия байроғи ёки мадҳияси ишлатилмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: fifa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›