ФИФА президенти Умид Аҳмаджоновни табриклади
28 фев 2018 07:54
Янгиликлар
ФИФА президенти Умид Аҳмаджоновни табриклади
ФИФА президенти Жанни Инфантино Умид Аҳмаджоновни CAFA (Марказий Осиё, Эрон, Афғонистон футбол Ассоциациялари) президенти этиб сайлангани билан табриклаб, мактуб юборди.
Табрикномада шундай дейилади:
“Муҳтарам Умид Аҳмаджонов! CAFA президенти этиб сайланганингиз муносабати билан Сизга ўзимнинг энг самимий табрикларимни йўллайман. Сиздаги юксак билим ва катта тажриба футболни ривожлантиришга ва юксак чўққига олиб чиқишга хизмат қилишига ишончим комил. Бу мақсадга етишиш йўлида ФИФАнинг кўмагига ва қўллаб-қувватлашига таянишингиз мумкин. ФИФА эшиклари Сиз учун ҳамиша очиқ.
Мен Сизга муваффақият, мустаҳкам соғлиқ ва янги лавозимда омад ёр бўлишини тилаб қоламан.
Ҳурмат билан Жанни Инфантино , ФИФА президенти”.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Фикрлар