ФИФА президенти Ҳассан Руҳонийни жаҳон чемпионатига таклиф этди
03 мар 2018 15:24
Янгиликлар
ФИФА президенти Ҳассан Руҳонийни жаҳон чемпионатига таклиф этди
Ташриф мобайнида Инфантино дастлаб Эрон футболининг 100 йиллик тадбирларида иштирок этди. Шунингдек, "Озоди" стадионида бўлиб ўтган "Истиқлол" - "Персеполис" (1:0) дербисини кузатиб борди. ФИФА раҳбари Эрон спорт вазири Масъуд Солтанифар билан учрашув чоғида Саудия Арабистони ва Эрон ўртасидаги сиёсий вазиятни спортга аралаштирмасликларини сўради.
"Биз сиёсатни жуда яхши тушунамиз. Лекин спортни сиёсатга аралаштирмаган маъқул. Осиё чемпионлар лигасида Эрон клублари Саудия Арабистони клубларига қарши бетараф майдонларда ўйнамоқда. Қанийди барча жамоалар уй учрашувларини ўзида ўтказса, шунда спорт сиёсатдан холи эканини кўрсатган бўлардик", - дея айтиб ўтди Жанни Инфантино.
Инфантино шунингдек, Эрон ҳукумати раҳбари Ҳассан Руҳоний билан ҳам учрашди. Учрашув чоғида Руҳоний шундай деди:
- "Одамлар, миллатлар ва ёшларни бирлаштириш учун ФИФА жуда катта ҳажмдаги ишларни бажаряпти. Эронда жуда кўплаб фуқароларимиз футболга қизиқади ва ФИФА байроғи остида ўтадиган мусобақаларни айниқса ёшлар қолдирмай кузатиб боради. Бизда спортнинг кўп турлари ривожланмоқда. Футболда эса Эрон Осиёнинг етакчилари қаторига киради".
- "Эронда нафақат эркаклар, балки аёллар ҳам спорт билан шуғулланади. Бугунги кунда 23 минг нафар аёл спортчимиз бор. Давлатимиз футбол бўйича халқаро мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказиш имкониятига эга. Биз ФИФА чиқараётган қарорларни ҳурмат қиламиз".
Учрашув сўнггида Жанни Инфантино Эрон Президенти Ҳассан Руҳонийни ёзда бўладиган жаҳон чемпионатига таклиф этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар