ФИФА президенти 5-6-май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради

Alisher
25 апр 2023, 16:45
Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 5-6-май кунлари Ўзбекистонда футболни оммалаштириш йўлида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш ҳамда мамлакатимизда футболни янада ривожлантиришга оид ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қилиш мақсадида ФИФА Президенти Жанни Инфантино бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюради.

Делегация ташриф давомида мамлакатимиз футбол инфратузилмаси билан танишиши, ФИФА билан ҳамкорликда ташкил этилаётган Терма жамоалар базасини (“Дўстлик”) кўздан кечириши, шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутасаддилари билан учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ufa.uz