ФИФА Неймарнинг 25 млн. евролик бонуси бўйича текширув ишларини бошлади

Aslanov Jasurbek
23 авг 2017, 20:14
ФИФА Неймар "Барселона"га билдирган эътирозини кўриб чиқишни бошлади.

Неймар "Барселона" билан шартномасини 2021 йилнинг ёзигача узайтиргани учун 25 млн. евро олиши керак эди, бироқ футболчи ушбу маблағни олмади. Бразилиялик айнан шу бонус пули борасида эътироз билдирган.

Олдинроқ, "Барселона" Неймар борасида эътироз билдирган эди. Каталония клуби шартнома шартларини бажармагани учун бразилияликдан 9 млн. евро ундириб олмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports