UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  5 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  5 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  31 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

ФИФА координаторлари "Дўстлик" терма жамоалар маркази қурилиш ишлари билан танишишди Янгиликлар

ФИФА координаторлари "Дўстлик" терма жамоалар маркази қурилиш ишлари билан танишишди

Хабарингиз бор, айни кунларда ФИФА координаторлари Андрей Вашкевич ва Лоренцо Фофи мамлакатимизда бўлиб туришибди.

"Бугун куннинг биринчи қисмида ФИФА вакиллари Тошкент вилоятида қад ростлаётган "Дўстлик" терма жамоалар марказини кўздан кечириш учун қурилиш майдонига ташриф буюришди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов мазкур марказда ўрин олган объектлар, хусусан, футболчилар истиқомат қилиши учун мўлжалланган меҳмонхона, машғулот майдончаси ва заллари, стадион лойиҳаси ҳақида маълумот берди. Шунингдек, замонавий ускуналар билан жиҳозланадиган тиббий-тикланиш маркази, кутубхона, ресторан, яшил ҳудуд каби обектларнинг айнан ушбу базадан жой олиши айтилди", – дейилади ЎФА хабарида.

"Бундан олдин юртимизда терма жамоаларнинг таёргарлиги учун зарур бўлган замонавий ва барча инфратузилмани ўз ичига олган футбол маркази бўлмаган. Бу футболчилар ва муррабийларнинг орзуси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ЎФА шундай марказни барпо этишга бел боғлаган. ФИФАнинг қўллаб қувватлаши орқали биз ушбу марказ барча замон талабларига жавоб беришига ва узоқ йиллар давомида футбол ривожланиши учун ҳизмат қилишига ишонамиз", – дея таъкидлади Равшан Эрматов.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика