UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  0 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  6 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  22 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8

ФИФА координаторлари "Дўстлик" терма жамоалар маркази қурилиш ишлари билан танишишди Янгиликлар

ФИФА координаторлари "Дўстлик" терма жамоалар маркази қурилиш ишлари билан танишишди

Хабарингиз бор, айни кунларда ФИФА координаторлари Андрей Вашкевич ва Лоренцо Фофи мамлакатимизда бўлиб туришибди.

"Бугун куннинг биринчи қисмида ФИФА вакиллари Тошкент вилоятида қад ростлаётган "Дўстлик" терма жамоалар марказини кўздан кечириш учун қурилиш майдонига ташриф буюришди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов мазкур марказда ўрин олган объектлар, хусусан, футболчилар истиқомат қилиши учун мўлжалланган меҳмонхона, машғулот майдончаси ва заллари, стадион лойиҳаси ҳақида маълумот берди. Шунингдек, замонавий ускуналар билан жиҳозланадиган тиббий-тикланиш маркази, кутубхона, ресторан, яшил ҳудуд каби обектларнинг айнан ушбу базадан жой олиши айтилди", – дейилади ЎФА хабарида.

"Бундан олдин юртимизда терма жамоаларнинг таёргарлиги учун зарур бўлган замонавий ва барча инфратузилмани ўз ичига олган футбол маркази бўлмаган. Бу футболчилар ва муррабийларнинг орзуси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ЎФА шундай марказни барпо этишга бел боғлаган. ФИФАнинг қўллаб қувватлаши орқали биз ушбу марказ барча замон талабларига жавоб беришига ва узоқ йиллар давомида футбол ривожланиши учун ҳизмат қилишига ишонамиз", – дея таъкидлади Равшан Эрматов.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика