UZ

Сўнгги янгиликлар

10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  2 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  6 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  20 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  14 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   3 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  17 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  8

ФИФА ижара шартномалар бўйича ўзгартиришлар киритилганини эълон қилди Янгиликлар

ФИФА ижара шартномалар бўйича ўзгартиришлар киритилганини эълон қилди

Янги қоидага кўра, клублар ижара муддати ва битимнинг молиявий шартларини кўрсатган ҳолда ёзма шартнома тузишлари керак.

Ижаранинг максимал муддати 1 йилни ташкил қилса, энг кам муддат икки трансфер ойнаси орасидаги давр бўлади. Эндиликда футболчиларни иккинчи клубдан учинчи клубга ижарага бериш тақиқланади.

Янги регламентга кўра, клуб бир мавсум давомида бир клубнинг учдан ортиқ футболчисини ижарага олиши мумкин эмас.

Ижарага олинувчи футболчиларнинг максимал сони ҳам белгиланган: 2022 йил 1 июлдан 2023 йил 30 июнига қадар клублар бир мавсумда 8 нафардан ошиқ футболчини ижарага бермайди ва олмайди.

2023 йилнинг 1 июлидан 2024 йилнинг 30 июнига қадар бу лимит бир мавсум учун 7 нафар футболчини ўз ичига олади. 2024 йилдан бошлаб клублар мавсум давомида 6 нафардан ортиқ футболчини ижарага бермайди ва олмайди.

Ушбу чеклов 21 ёшдан кичик футболчилар ва клуб тарбияланувиларига тааллуқли эмас.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика