UZ

Сўнгги янгиликлар

11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  1 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  3 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  5 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  3 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  1 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  8 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0

ФИФА ижара шартномалар бўйича ўзгартиришлар киритилганини эълон қилди Янгиликлар

ФИФА ижара шартномалар бўйича ўзгартиришлар киритилганини эълон қилди

Янги қоидага кўра, клублар ижара муддати ва битимнинг молиявий шартларини кўрсатган ҳолда ёзма шартнома тузишлари керак.

Ижаранинг максимал муддати 1 йилни ташкил қилса, энг кам муддат икки трансфер ойнаси орасидаги давр бўлади. Эндиликда футболчиларни иккинчи клубдан учинчи клубга ижарага бериш тақиқланади.

Янги регламентга кўра, клуб бир мавсум давомида бир клубнинг учдан ортиқ футболчисини ижарага олиши мумкин эмас.

Ижарага олинувчи футболчиларнинг максимал сони ҳам белгиланган: 2022 йил 1 июлдан 2023 йил 30 июнига қадар клублар бир мавсумда 8 нафардан ошиқ футболчини ижарага бермайди ва олмайди.

2023 йилнинг 1 июлидан 2024 йилнинг 30 июнига қадар бу лимит бир мавсум учун 7 нафар футболчини ўз ичига олади. 2024 йилдан бошлаб клублар мавсум давомида 6 нафардан ортиқ футболчини ижарага бермайди ва олмайди.

Ушбу чеклов 21 ёшдан кичик футболчилар ва клуб тарбияланувиларига тааллуқли эмас.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика