UZ

Сўнгги янгиликлар

15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  0 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  1 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  4 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  11 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  2 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   9 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  18 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  11

ФИФА Германия футбол ассоциациясини жаримага тортади Янгиликлар

ФИФА Германия футбол ассоциациясини жаримага тортади

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Германия футбол ассоциациясига (DFB) германиялик футболчилар ЖЧ-2022 вақтида мажбурий матбуот анжуманларидан бирида қатнашмагани учун интизомий иш очди.

Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда. Агентлик манбаларига кўра, DFB жарима кўринишидаги санкцияларни кутмоқда.

ФИФА регламентига кўра, жамоаларнинг футболчилари ва бош мураббийлари ҳар бир Жаҳон чемпионати ўйинлари олдидан ОАВ вакиллари билан мулоқотда бўлишади. Германия эса бунга бўйсунмади.

ФИФА Германия футбол иттифоқини бир нафар футболчи Испанияга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида қатнашмагани учун 10 минг евро жаримага тортди. Гап шундаки, матбуот марказига борадиган йўл вақти 3 соатни ташкил қиларди. Конференция эса ортга сурилмади. Германия терма жамоасини гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Испания билан ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида фақат бош мураббий Ханс-Дитер Флик иштирок этди. У бундай муҳим ўйин олдидан футболчиларга матбуот юкини юкламоқчи эмаслигини айтди.

Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Учинчи тур олдидан Германия терма жамоаси икки учрашувда 1 очко жамғарган ҳолда "E" гуруҳида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Гуруҳда 4 очко билан Испания пешқадамлик қилмоқда. Япония ва Коста-Рика терма жамоаларида эса 3 очкодан бор.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика